Арматура махсулотларининг турлари Арматура турлари ва улардан фойдаланиш


Download 0.84 Mb.
bet2/4
Sana04.04.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1326677
1   2   3   4
Bog'liq
арматура ва унинг турлари

Арматуралар классификацияси

Қайноқ ҳолда ўқловланган стерженли арматура асосий механик характеристикасига кўра, олти синфга шартли белгилари билан бўлинади: A-I, A-II, A-III, A-IV, A-V, A-VI (1.5-жадвал). Стерженли термик ишлов берилган арматуралар қуйидаги тўрт синфга бўлинади ва қўшимча индекс: AT-III, AT-IV, AT-V, AT-VI билан белгиланади. Қўшимча «С» ҳарфи билан пайвандлаш имконияти борлиги, «К» ҳарфи эса коррозияга ўта чидамлилигини кўрсатади.


Арматуранинг ҳар бир синфига пўлат арматурасининг маркаси бир хил механик характеристикасига мос бўлади, лекин, турли кимёвий таркибга эга бўлиши мумкин. Пўлат маркасида углероднинг қанча миқдордалиги ва лигерловчи қўшимчаларнинг мавжудлиги кўрсатилади. Масалан, 25Г2С маркада биринчи рақам пўлат таркибида углероднинг борлиги (0,25 %), Г-ҳарфи эса пўлатнинг марганец билан лигерланганлиги, 2-рақами унинг мавжудлиги 2% гача етиши мумкинлиги, С-ҳарфи пўлат таркибида кремний борлигини билдиради.
Бошқа кимёвий элементларнинг марка таркибида борлиги қўйидагича кўрсатилади: 20ХГ2Ц, 23Х2Г2Т: - Х ҳарфи – хром, Т – титан, Ц – цирконий. A-I, A-II, A-III синфли арматуралар   МПа физикавий оқувчанлик чегарасига эга. A-IV, A-V, A-VI - юқори лигерланган ва термик ишлов берилган арматуралар   МПа шартли оқувчанлик чегарасига эга.
Узилишдан кейин чўзилиш арматура синфига боғлиқ. Сезиларли чўзилиш эга бўлган арматура синфлари A-II, A-III ( ), унча катта бўлмаган чўзилишга эга бўлган арматура синфлари A-IV, A-V, A-VI ва термик ишлов берилган арматураларнинг ҳамма синфлари ( ).
Стерженли арматураларда эластиклик модули   унинг мустаҳкамлиги ортиши билан бир қанча камаяди ва   МПа ни A-I, A-II арматура синфлари учун ташкил қилади:   МПа - A-III, A-IVС арматура синфлари учун   МПа - A-V, A-VI қиздириб мустаҳкамлиги орттирилган арматуралар учун ташкил топади.
Диаметри 3-8 мм ли арматура симини икки синфга бўлиш мумкин: В-I, Вр-I – оддий симли арматура (совуқ ҳолда тортилган, кам углеродли), пайвандланган тўрларни тайёрлаш учун мўлжалланган; В-II, Вр-II – юқори мустаҳкамликка эга бўлган арматура сими (кўп марта мустаҳкамлаштирилган, углеродли), олдиндан зўриқтирилган элементларда ишчи арматура сифатида қўлланилади. Даврий профил қўшимча индекс «р»: Вр-I, Вр-II билан белгиланади.
Симли арматуранинг асосий механик характеристикаси – унинг вақтинчалик қаршилиги -  , қайсики, сим диаметри кичрайган сари ортиб боради. Оддий сим арматура учун   МПа, юқори мустаҳкамликка эга бўлган сим учун   МПа. Узилишдан кейинги нисбий чўзилиш нисбатан баланд эмас   . Юқори мустаҳкамликдаги симнинг узилиши мўрт характерга эга. Арматура симининг эластиклик модули В- II, Вр- II юқори мустаҳкамликка эга бўлган симлар учун -   МПа га, Вр-I, Вр-I синфли оддий сим учун -   МПа га, арматура арқонлари учун - 1,8  МПа га тенг.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling