Арматура махсулотларининг турлари Арматура турлари ва улардан фойдаланиш


Ж а) б) в) г) д) е) адвал 1.5


Download 0.84 Mb.
bet4/4
Sana04.04.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1326677
1   2   3   4
Bog'liq
арматура ва унинг турлари

Ж
а)

б)

в)

г)

д)

е)
адвал 1.5

Арматуралар классификацияси ва механик характеристикаси

Арматураларнинг номлари ва синфи

Пўлат маркаси

Кўндаланг кесим диаметри, мм

Оқувчанлик чегараси, МПа

Вақтинчалик қаршилик МПа

Қиёсий чўзилиш, %

Стерженли қиздириб уқловланган:
Думалоқ синф A-I
Даврий профилда
синф A-II

синф A-III


синф A-IV


синф A-V
A-VI



Ст-3, ВСт-3

ВСт-5


10ГТ
18Г2С
25Г2С
35ГС
18Г2С
20ХГ2Ц80С
23Х2Г2Т
20Х2Г2СР

6-40

10-40
40-80


6-40
6-40
6-9
10-22
10-18
10-22
10-22

230
300

400
600


800
1000

380
500

600
900


1050
1200

25
19

14
8


7
6

Қиздирилган билан мустаҳкамланган стерженли:
синф AТ-III
AТ-IVC
AТ-V
AТ-VI

БСт5СП
25Г2С


20ГС
20ГС

10...38
10...28


10...22
10...22

400
600


800
1000

600
900


1050
1200

-
8
7


6

Даврий профилли оддий арматура синфи Вр-I

-

3...5

-

550..525

-

Юқори мустаҳкамликдаги арматурали сим:
силлиқ синфи В-II
даврий профилли синфи Вр-II

-


-

3...8

3...8


-


-

1900..1400


1800..1300



4...6

4...6


Арматура арқонлари:
Синф К-7
К-19

-
-


6...15
14



-
-


1850..1650


1800

-
-


Конструкцияда арматуранинг қўлланилиши

Зўриқтирилмаган арматура сифатида - AТ-III, A-III синфли, арматуралар ва Вр-I синфли оддий симлар ишлатилади. Монтаж арматура сифатида ҳамда тўқилган каркасларда хомутлари сифатида А-I, Вр-I синфли арматуралар қўлланилади.


Зўриқтирилган арматура сифатида қиздириб мустаҳкамланган - AТ-IV, AТ-V, AТ-VI синфли арматуралар ҳамда - A-IV, A-V ва A-VI синфли арматураларни қўллаш тавсия этилади; 12 м дан узун арматура арқонлари учун юқори мустаҳкамликка эга бўлган симлар Вр-II ҳамда - A-IV, A-V, A-VI синфли арматура стерженларини қўллаш тавсия этилади.
Арматура пўлатини конструкцияда қўллаш учун танланганда пайвандланиш хусусиятини ҳисобга олинади. Контакт пайвандда яхши пайвандланадиганларга A-I, A-II, A-III синфли арматуралар киради. A-IV, A-V, A-VI, AТ-IV, AТ-V, AТ-VI синфли арматураларни ва юқори мустаҳкамли симларни пайвандлаш мумкин эмас.


Пайвандланган арматура маҳсулотлари

Пайвандланадиган тўрсимон арматуралар асосан корхоналарда тайёрланади. Тўрсимон маҳсулотларга пайвандланган тўрлар ва каркаслар киради. Каркас, тўрларнинг кўндаланг ва бўйлама стерженлари (асосан тўғри бурчак остида) нуқтали контакт усули билан электр - пайвандловчи машиналарда пайвандланади. Пайвандлаш машинасида алоҳида арматура стерженларини тўр ва каркасларга бундай бириктириш, арматура ишларини индустирлаштириш, иш ҳажмини анчагина қисқартириш ва арматура тайёрлаш ишларини арзонлаштириш имконини беради. Пайвандланган тўрлар оддий диаметри 3-5 мм оддий сим ва арматура синфи A-III бўлган диаметри 6-10 мм дан бўлган арматура стерженларидан стандарт бўйича тайёрланади ва улар рулон ва ясси ҳолатда бўлади (1.13-расм). Рулонли тўрларда бўйлама стерженларнинг энг катта диаметри 7 мм дир. Тўрларда ишчи арматура бўйлама ёки кўндаланг стержени бўлиши мумкин; ишчи стерженларга перпендикуляр жойлашган стерженлар тақсимловчи бўлади. Ишчи стержен сифатида тўр стерженининг иккала йўналишдаги стержендан фойдаланиш мумкин. Тўрнинг кенглиги 3800 мм, тўр узунлиги эса лойиҳадан олиниб, 9000 мм ошмаслиги керак. Рулон тўрининг узунлиги 900-1300 кг дан ошмаслиги керак.


Пайвандланган каркасларда бир ёки икки бўйлама ишчи стерженлари монтаж стерженлари ва уларга кўндаланг бўлган стерженлар пайвандланиб тайёрланади (1.14-расм,а). Бўйлама ва кўндаланг стерженларнинг қолдирилиши 0,5d1+d2 ёки 0,5d2+d1 ва 20 мм дан кам бўлмаслиги керак. Фазовий каркаслар ясси каркаслардан ташкил топиб ва бириктирувчи стерженлар орқали тайёрланади. (1.14-расм, б).




1.14-расм. Пайвандланган тўр ва каркаслар тури
а ва б – текис тўр; в – рулонли тўр; г ва д – текис каркаслар;ж – фазовий каркас, ташкил этилган к- 1 текис каркасининг боғланиши; стержен d2; 1 – қўшимча стерженлар; 2 – стерженлар пайванди.





1.15-расм. Арматуранинг пайвандлаш элементлари
а ва б – зич нуқтали пайвандлаш;в – контактли тўқнашув;г ваннна пайвандаги тўқнашув; д – стерженлар ёпма тўқнашуви; ж – урадиган;з – тақалган.

Тўр ва каркасларни нуқтали электропайвандлашдаги сифати пайвандланаётган кўндаланг ва бўйлама стерженларнинг диаметри орасидаги нисбатга боғлиқ, қайсики 0,3 дан кам бўлмаслиги керак. Пайвандланадиган стерженлар ўқи орасидаги масофа кам бўлиши ҳам стерженлар диаметрига боғлиқ.



1.16-расм. Тўрли пайвандланган тўқнашувлар
а - б –в - A-I ва B-I синфли йўналишдаги ишчи арматуралар; г – A-II ва A-III синфли профилдаги навбатли йўналишдаги арматуралар; д – ноишчи йўналишдаги (тақсимланган) арматуралар.



Симли арматура маҳсулотлари
Олдиндан зўриқтирилган конструкциялар учун юқори мустаҳкамли алоҳида стерженли ва симли арматуралардан арқон ва боғламлар тайёрланиб уларни зўриқтириш билан амалга оширилади.
Арматура арқони – анчагина самарали зўриқтириладиган арматура, у симлар тўпламидан ташкил топади, уларни ечилиб кетмайдиган қилиб ўралади (расм 1.15). Марказий тўғри чизиқли симни спирал кўринишида бир қанча симлар тўплами бир диаметрга жойлашади. Арқон тайёрлашда симлар деформацияланиб, бир-бирига зич ўрнашади. Арматура арқонининг ғадир-будур юзаси уларнинг бетон билан мустаҳкам бирлашишини таъминлайди, арқоннинг катта узунликда бўлиши эса, узун конструкцияларни ишлаб чиқаришда уларни чоксиз қўллаш имконини беради. Кўп сонли ингичка симли арқонлар (диаметри 1-3 мм) дан иборат симлардан тайёрланади. Уларни зўриқтирилган арматура сифатида йирик иншоотларда қўлланилади ва юқори деформацияланишга эга; эластик бўлмаган деформацияларни камайтириш учун олдиндан чўзиб ишлов берилади.
Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling