6- лаборатория иши. Модда миқдорини ҳисоблагичларда ўлчаш
Download 121.95 Kb.
|
6-laboratoriya ishi
6- лаборатория иши.МОДДА МИҚДОРИНИ ҲИСОБЛАГИЧЛАРДА ЎЛЧАШ.1. Ишнинг мақсади Суюқлик ва газларнинг миқдорини ўлчаш асбобларини тузилиши ва ишлаш принсипи, асосий техник ва метрологик характеристикалари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш. 2. Ишнинг назарий қисми Модда миқдорини ўлчайдиган асбоблар счётчиклар деб аталади. Счётчиклар ўзларидан ўтган модда миқдорини исталган вақт мобайнида ўлчайди. Унинг миқдори счётчик кўрсаткичлари фарқи билан аниқланади. Модда миқдори ҳажм (литр, м3) ёки масса (кг, т) бирликларида ифодаланади. Счётчиклар бевосита ўлчаш асбоблари бўлиб, уларнинг шкаласи бўйича олинган кўрсаткичлар қўшимча ҳисоблашни талаб қилмайди. Модданинг ҳажмий сарфи Қҳ, м/с, м3/с, м3/соат масса сарфи эса ҚМ, кг/с, кг/соат, т/соат ларда ифодаланади. Суюқлик ва газларнинг миқдорини ўлчайдиган счётчиклар қуйидаги асосий гуруҳларга ажратилади: ҳажм счётчиклари, тезлик счётчиклари, вазн счётчиклари. Газ миқдорини ўлчашда ҳажм счётчикларидан фойдаланилади. Суюқлик ва газлар миқдорини ўлчаш. Вақт оралиғи т1-т2 даги оқим, масса ва энергия йиғиндисини кўрсатувчи ўлчаш асбоби счётчик деб аталади. Счётчиклар ўз функциясини қуйидаги формулага мувофиқ бажаради. Қ =ф гдт бу йерда, Қ – вақт оралиғида сарфланадиган модда миқдори; г –вақт бирлиги ичида модда ёки энергия сарфи. Ҳажм счётчикларининг ишлаш принсипи суюқлик ёки газ оқими муайян миқдорга порсия (доза)ларга бўлиниб сарфланиши ва бу порсиялар сонини ҳисоблаш йўли билан сарфланаётган модда миқдорини аниқлашга асосланган. Сарфланаётган порсиялар сони йиғиндиси ҳисоблаш механизми ёрдамида аниқланади. Ҳажм счётчиклари, асосан, тоза, механик аралашмаларсиз бўлган суюқлик ва газлар миқдорини ўлчашга мўлжалланган. Уларнинг асосий афзалликлари ўлчаш хатолигининг кичиклиги ва ўлчаш диапазонининг катталигидир. Тузилишига кўра ҳажм счётчиклари овалсимон шестернали, ротасион, поршенли, диафрагмали, барабанли, шарикли ва бошқа хил турларга бўлинади. Download 121.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling