6- лаборатория иши. Модда миқдорини ҳисоблагичларда ўлчаш


Овалсимон шестернали счётчик


Download 121.95 Kb.
bet2/3
Sana26.01.2023
Hajmi121.95 Kb.
#1127761
1   2   3
Bog'liq
6-laboratoriya ishi

Овалсимон шестернали счётчик.

Суюқликлар миқдорини ўлчаш учун овалсимон шестернали счётчиклардан фойдаланилади. 8.1-расмда овалсимон шестернали счётчикнинг принсипиал схемаси кўрсатилган. Шу кўринишда


Р1Р2 босимлар фарқи таъсири остида ўнгдаги шестерна соат стрелкаси бўйича айланиб, чапдаги шестернани соат стрелкасига тескари йўналишда айлантиради. Тўлиқ айланиш натижасида штрихланган қисм икки марта тўлади ва икки марта бўшайди. Битта шестернага тезлик ўлчайдиган ўзгартиргич улаб ҳисоблагич орқали вақт оралиғида ўтган суюқлик ҳажмини топиш мумкин. Бундай счётчиклар температураси –40 дан +120 C гача босим 64 кгк /см2 гача ва ички диаметри 100 мм гача бўлган қувурларда оқиб ўтаётган ўта ёпишқоқ бўлмаган суюқликлар учун мўлжалланган. Асосий ҳатолиги 0,5 % дан ортмайди.



8.1-расм. Овалсимон шестернали счётчик
Ротасион счётчиклар.

Ротасион счётчик кўп миқдорли газ ҳажмини ўлчашга мўлжалланган (8.2-расм). Бу асбобда ўлчаш 8 рақамли кўринишдаги иккита ротор 1 ёрдамида бажарилади. Бу роторлар ғилоф 2 ичида айланади. Счётчикка газ турли филтрнинг кириш тармоғи орқали келади. Роторлар счётчик кириши ва чиқишидаги босимлар фарқи ҳисобига айланади. Роторлардан бири асбобдан ўтган газ ҳажмини кўрсатувчи ҳисоблаш механизми билан боғлиқ. Счётчикнинг ўлчаш ҳажми ғилоф девори ва роторлар орасидаги камера орқали аниқланади.


Ротасион счётчиклар 40....40000 м3/соат сарфини ўлчашга мўлжаллаб чиқарилади. Иш босимлари: 0,1 0,6 1,6 ва 6,4 МПа. Шартли ўтиш диаметрлари 50....1200 мм. Асбобнинг аниқлик сарфи (йўқотилишини) 35....40 мм. сув уст.дан ошмайди.



8.2-расм. Ротасион счётчиклар.


Парраклик счётчиклар.

8.3-расмда бир паракли счётчик схемаси кўрсатилган. Буларда суюқлик счётчик парракларига тангенсиал равишда йўналтирилган бўлиб, парраклар айланиш сони бўйича модда миқдори аниқланади. Парракли счётчиклар агрессив бўлмаган, ҳарорати 30 C дан ортиқ бўлмаган оқимга мўлжалланган, чунки парраклар пластмассадан тайёрланади. Юқори ҳароратлар учун парраклар жездан тайёрланади.




Download 121.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling