15- variant 1-Криптографик тизимларга қўйиладиган талаблар


Download 33.1 Kb.
bet3/4
Sana25.01.2023
Hajmi33.1 Kb.
#1121706
1   2   3   4
Bog'liq
15-16 variant 1-2 javoblar

SR
raqami

Bit
uzunligi

Ko‘phad ko‘rinishi

Boshqarish
Biti

Olinadigan
bitlar

1

19



8

13, 16, 17, 18

2

22



10

20, 21

3

23



10

7, 20, 21, 22

Masalan (7.3-rasm):
A5/1 uchta siljitish registoridan foydalaniladi
X: 19 bit (x0,x1,x2, …,x18)
Y: 22 bit (y0,y1,y2, …,y21)
Z: 23 bit (z0,z1,z2, …,z22)
Har bir qadamda: m = maj(x8, y10, z10)
Masalan: maj(0,1,0) = 0 va maj(1,1,0) = 1
agar x8 = m u holda X qadam
t = x13x16x17x18
xi = xi1 for i = 18,17,…,1 va x0 = t
agar y10 = m u holda Y qadam
t = y20y21
yi = yi1 for i = 21,20,…,1 va y0 = t
agar z10 = m u holda Z qadam
t = z7z20z21z22
zi = zi1 for i = 22,21,…,1 va z0 = t


16-variant

1------Шеннон тамоилида криптографик тизимларнинг бардошлилиги
Шеннон криптографик тизимларнинг (системаларнинг) бардошлилиги масаласига икки хил нуқтаи назар билан қаради. Биринчидан, назарий бардошлилик масаласини кўрди: «Рақиб криптоаналитиги криптографик системанинг криптоанализи учун етали даражадаги техник ва бошқа керакли воситаларга эга бўлса ҳамда криптотаҳлил муддати чегараланмаган бўлса, ушбу криптографик тизимнинг бардошлилиги қандай?». Криптографик тизимнинг назарий бардошлилиги тушунчаси криптографик тизимларни баҳолашга аниқлик киритади, лекин бардошлилиги юқори бўлган криптотизимларнинг яратилиши нуқтаи назардан тушкунликка олиб келади. Амалда кўплаб ҳолларда назарий бардошли криптотизимларнинг яратилиши маҳфий калит ҳажмининг чексиз катта бўлиб кетиши масаласи билан боғлиқ. Шунинг учун Шеннон криптотизимларнинг амалий бардошлилиги масаласини ҳам кўрди, агар рақиб криптоаналитиги криптотаҳлил учун етарли даражадаги воситалар билан таъминланмаган бўлса ва анализ муддати чекланган бўлса криптотизимнинг бардошлилиги қандай? Шу ерда алоҳида таъкидлаб ўтамизки, очиқ калитли криптотизимлар амалий бардошли бўлиб, назарий бардошли бўлишлари шарт эмас. Криптографик бардошлилик
Криптобардошлилик (бардошлилик) деб - криптотизимнинг ҳужумларга қарши тура олиш қобилиятига айтилади. Миқдорий жиҳатдан криптобардошлилик етарли эҳтимоллик билан криптотаҳлилчини муваффақиятга элтадиган энг яхши криптотаҳлил алгоритмининг мураккаблиги билан ўлчанади.
Криптоалгоритмлар улар хавфсизлигининг исботлана олувчанлик даражаси билан фарқланадилар.

Масалан, Диффи-Хеллман ѐки Райвест-


Шамир-Адлеман (RSA) алгоритмлари шу синфга оид. Буларнинг бардошлилиги дискрет логарифмлаш ва бутун сонни туб кўпайтувчиларга ажратиш масалаларининг мураккаблиги билан белгиланади.
Фараз бўйича бардошли криптоалгоритмлар бир ѐки бир неча киши уриниб кўрган ва яхши ўрганилган масалаларга келтирилмайдиган хусусий математика масалаларига асосланади. Лекин, уларга катта эпчиллик хос бўлиб, криптоалгоритмлардан бўш жойлар пайқалганда улардан воз кечмай буни ҳисобга олиб яна қўшимча ишлаш кўп вақтни олмайди. Масалан, DES, ГОСТ 28147-89, FEAL, IDEA ва бошқалар. Афсуски, сўзсиз бардошли криптотизимлар амалиѐтда ноқулайдир. Исботланарли бардошли криптоалгоритмларнинг хавфсизлиги улар асосига олинган масалаларнинг яхши ўрганилганлигидадир. Камчилиги зарурат туғилганда криптоалгоритмни тезкор тарзда қайта қуриш имконияти йўқлигидадир. Улар "қаттиқ" тизимлар бўлиб, уларнинг бардошлилигини оширишга математика масаласи ўлчамларини ошириш ѐки алмаштириш орқали эришилади. Бу албатта, шифрланган аппаратдагина эмас, балки унга қўшни жиҳозларда ҳам ўзгаришлар занжирини юзага келтиради.
Фараз бўйича бардошли криптоалгоритмлар тегишли математика масалаларининг нисбатан кам ўрганилганлиги билан характерланади. Калит бардошлилиги, калитсиз ўқишга бардошлилик, имитобардошлилик (тақлидга бардошлилик) ва ѐлғон ахборотни тиқиштириш тушунчаларини фарқлаш лозим.
Калит бардошлилиги - бу энг яхши маълум алгоритм билан калитни топиш мураккаблигидир.
Имитобардошлилик - бу энг яхши маълум алгоритм ѐрдамида ѐлғон ахборотни рўкач қилишдир.
Шунга ўхшаш, криптоалгоритмнинг ўз бардошлилиги, протокол бардошлилиги, калитлар ҳосил қилиш алгоритми ва тарқатиш бардошлилиги фарқланади.
Бардошлилик сатҳи криптотаҳлилчининг имкониятларига ва фойдаланувчига боғлиқ.

Download 33.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling