15-дарс. Усмон ибн аффоннинг (644-656) Ҳалифалиги усмон ибн аффон розиаллоҳу анҳу
Усмон ибн Аффон розиаллоҳу анҳу юритган ислоҳотлар ҳақида
Download 30.09 Kb.
|
15-мавзу
Усмон ибн Аффон розиаллоҳу анҳу юритган ислоҳотлар ҳақида
Манбаларда илк девоннинг тузилиши, тарихнинг ёзилиши ҳам айнан Усмон ибн Аффон розиаллоҳу анҳу маслахатлари билан бўлган. Халифаликлари даврида Қуръони карим илк бор китоб ҳолга келтирилди, набавий масжид кенгайтирилди, Байтуллоҳнинг атрофидаги ҳовлилар сотиб олиниб, атрофи кенгайтирилди. Байтуллоҳни биринчи бўлиб кенгайтирган шахс Усмон розиаллоҳу анҳу бўлдилар. Жоҳилиятда Байтуллоҳнинг ёпинчиғи теридан қилинган эди, Усмон давриларида бу ёпинчиқ Миср ипак пахтасидан тўқилган оқ мато билан алмаштирилди. Ҳазрати Усмон халифалик йилларида унинг ташқи фатхи сарҳадлари янада кенгайиб жумладан, Искандарийя, Арманистон, Кавказ, Хуросон, Карман, Сижистон, Шимолий Африка, Кипр Мовароуннаҳр фатхлари билан якунланди. Шунингдек, илк мусулмон флоти ташкил этилди. Макка аҳолиси Эсон денгиз портини Жидда яқинидаги соҳилга кўчириш тўғрисида маслаҳат қилганларида, Усмон розиаллоҳу анҳу у ерга ташриф буюриб бу ишга ўзи бош бўлди. Натижада Маккага келиб-кетишга анча қулайлик яратилди. Усмон шу даражада олийҳиммат саҳий бўлиб, Аллоҳдан қўрқувлари ҳам бениҳоя эди. У киши Абу Бакр, Умар ва бошқа саҳобалар каби урушдан катта маблағларга эга бўлмади. Зеро, Расулуллоҳ ҳазратлари Зотир рукоъ ва Ғатфон ғазотларига чиққанларида Усмонни Мадинада ўз ўрниларида қолдириб кетганлар. Қурайш ичида қариндошларига саховатли, кундузлари рўзадор, кечалари намозда қоим, илму тақвода пешқадам эдилар. Расулуллоҳдан 146 та ҳадис ривоят қилганлар. Усмон розиаллоҳу анҳу Абу Бакр ва Умари одил каби қаттиққўл эмасдилар. Бундай сифатлар Ислом давлати каби бепаён мамлакатни бошқаришда ҳокимият тепасида турган ҳукмронларга лозим бўладиган даражалардан эди. Хусусан, араблар оддий, қашшоқ ҳаёт кечиришлик давридан дабдабалик ва мўл-кўлчиликка ўтаётганларида бошчилик қилаётган ҳукмдорларга жасурлик, қаттиққўллик каби сифатлар зарур бўларди. Усмон розиаллоҳу анҳу кибор саҳобаларга чет мамлакатларга сафар қилиш, ташқаридан мол олиб кириб савдо-сотиқ, тижоратни ривожлантириш натижасида араблар илгари кўрмаган ва сақламаган мол-дунёларга эга бўлдилар. Авваллари Мадинада кузатилмаган беҳуда ўйинлар, ичкилик, каптарбозлик каби ва бошқа номақбул ишларнинг кўпайиши натижасида Усмон розиаллоҳу анҳу уларга қаттиқ жазо чораларини қўллаб тийиб қўйишликка мажбур бўлдилар. Каъб ибн Зулҳайқ, Зоби ибн Хорис, Аштар ва Зайд ибн Сужон, Кухайл ибн Зиёд каби бир қатор шахслар очиқ фитна қилиб халифанинг обрўсини тўкишга киришдилар. Бу фитналар ҳам етмагандек, баъзи кибор асҳоблар жумладан, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Зар Ғифорий ва Аммор ибн Ёсир каби ҳурматли саҳобалар билан Усмон розиаллоҳу анҳу ўрталарида келишмовчиликлар ҳам таъсир этмай қолмади. Кўп одамлар очиқдан-очиқ у кишининг тутаётган ишларидан норози бўлишар ва юргизаётган сиёсатларини танқид остига ола бошладилар. Улар жумладан, аввалги икки халифа даврида бўлмаган – такбирда энг биринчи овозини паст этган, закот беришликни одамларнинг ўзига топширган, энг биринчи бўлиб отлардан закот олган, чорва боқишлиги мумкин бўлмаган чегара тўсиқларни йўқотган бўлдилар. Қариндошларини турли мансабларда жамлашлари ҳам халқни норозилигига сабаб бўлганди. Гўё мана шундай юргизилаётган ишлар Мадина ва қолган бошқа ўлкаларда халифа сиёсатига қаршилик кўрсатиш ҳаракатини юзага келтирди. Шундай қалтис вазиятда Абдуллоҳ ибн Сабоъ ўзининг тарафдорлари билан Усмон розиаллоҳу анҳуга нисбатан қаршилик қўзғаган биринчи шахслардан бўлди. Download 30.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling