15-дарс. Усмон ибн аффоннинг (644-656) Ҳалифалиги усмон ибн аффон розиаллоҳу анҳу
Download 30.09 Kb.
|
15-мавзу
Мудҳиш қотиллик қурбони
Пайғамбар алайҳис салом, Абу Бакр, Умар розияллоҳу анҳумлар даври бошқа давр эди. У вақтлари Расулуллоҳнинг тарбияларини олган, ҳаётнинг турли синовларига бардош бера олган, иймон ва ихлосда комилликка эришган саҳобалар кўпчиликни ташкил қилар эди. Мана шундай саҳобалар кўпчиликни ташкил этган жамиятда вазиятлар ҳам бошқача эди. Ҳар қандай саволларга осон жавоблар топилар, эътиқодий масалаларда муаммолар чиқмас ва ҳар қандай фитнанинг газаги ҳали ўтмасдан чораси кўрилар эди. Аммо вақтлар ўтиши билан вазиятлар ҳам анча ўзгарди. Ҳазрати Умарнинг шиддатли сиёсатларини жорий этиш қийин эди. Шунинг учун саҳобалар янги халифа сайлашда Али розияллоҳу анҳунинг номизодларидан кўра Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуниниг номзодларини устун кўришди. Саҳобалар “Умарнинг шиддатидан кейин Алининг шиддати қўшилса, тўғри келмайди”. Асосий масала тез суратларда ислом сархатларининг турли халқлар орасида тарқалаётганида эди. Исломнинг халқаро миқёсда тарқалиши унинг сифатига ҳам таъсир этмай қолмасди, албатта. Бу халқларнинг кўпида ўзларининг аввалги динлари, эътиқодлари ва фикрларининг таъсири кучли эди. У халқлар орасида номигагина мусулмон бўлганлари ҳам топиларди. Ислом оламида мана шундай фитналарнинг авж олиши аввал халифа Умар даврларида бошланиб, ҳазрати Усмон ибн Аффон бошқарув даврларида ҳам содир бўлди. Бу фитнанинг бошида Абдуллоҳ ибн Сабаъга ўхшаб исломга ички томондан зарба бериш мақсадида ўзини мусулмон қилиб кўрсатаётганлар ҳам кўплаб ториларди. Фитначилар Усмон розияллоҳу анҳуни бир неча айблар, нуқсонлар ва давлат бошқарувларидан нуқсонлар қўзғаб, атрофларига уларга билиб-билмасдан эргашган тарафдорларни йиғиб ҳатто катта кучга айландилар. Ўз ғазабини тия олмаган кўплаб одамлар Мадинаи мунавварага келиб, халифа билан юзланишгача боришди. Улар басралик, куфалик, мисрлик фитначилар бўлиб, бир вақтнинг ўзида Мадинага кириб келишди. Исёнчилар халифанинг ҳовлисини қамал қилиб турганида Усмон розиаллоҳу анҳу уларга қарата: “Сизлардан Аллоҳ номи билан сўрайман, сизлардан Расулуллоҳнинг саҳобалари сифатида сўрайман, сизлар Расулуллоҳ “қурол топа олмаган кишиларни қуроллантирган кимсага жаннат бўлади” деганларида мен ўша аскарларни қуроллантирганимни билмайсизларми? Расулуллоҳ Рум қудуғини қазиган киши жаннатий бўлади, деганларида мен ўша қудуқни қаздирганимни билмайсизларми?”, дедилар. Лекин бу сўзлар уларга заррача таъсир этмасди, чунки улар ақлсиз, виждонсиз, калта фаҳм қавм эдилар. Улардан бири ҳеч қандай ибосиз рўзадор, ўз намозгоҳида Аллоҳнинг муборак китобини ўқиб ўтирган ҳолатларида Усмон розиаллоҳу анҳуга яқинлашиб, У зотга темир қилич билан зарба урди. Бу зарбадан ҳазрати Усмон йиқилдилар. Муборак қонлар, ўқиб ўтирган саҳифанинг устига сачради. Усмон розиаллоҳу анҳу “Аллоҳ сизни улардан тезда ҳимоя этади. Аллоҳ эшитувчи ва доно зотдир” оятини тиловат қилиб турган эдилар. Исёнчиларнинг яна бири иккинчи ҳамла билан урмоқчи бўлиб турганида хотини Ноила ҳазрати Усмонни ҳимоя қилиб, устиларига ташланди. Усмон розиаллоҳу анҳунинг ўлганларига ишонч ҳосил қилган заҳоти уйларини талашга ва мол-мулкларини яъни мусулмонлар мулкини ўзлаштиришга киришиб кетдилар. Усмон ибн Аффон розиаллоҳу анҳу ҳижрий ўттиз бешинчи йили, Зулҳижжа ойининг охирги саккиз кунлиги (мил.656 йил), Жумъа куни, 80 ёшларида бир гуруҳ фитначилар томонидан қатл этилдилар. Тарихчилар қотиллари борасида ихтилоф бўлиб, манбаларда Абдуллоҳ ибн Абу Бакр, Румон ибн Сархон, Судон ибн Хумрон, Жабала ибн ал-Айҳам каби номлар қайд этганлар. Усмон розиаллоҳу анҳу ўз уйлари Мадинада Миср ва Ироқдан келган қўзғалончилар томонидан ўлдирилдилар. Download 30.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling