15-дарс. Усмон ибн аффоннинг (644-656) Ҳалифалиги усмон ибн аффон розиаллоҳу анҳу


Download 30.09 Kb.
bet1/4
Sana27.01.2023
Hajmi30.09 Kb.
#1133929
  1   2   3   4
Bog'liq
15-мавзу


15-дарс. УСМОН ИБН АФФОННИНГ (644-656) ҲАЛИФАЛИГИ
УСМОН ИБН АФФОН розиаллоҳу анҳу


Таянч сўз ва иборалар: Усмон, Али, Абдураҳмон ибн Авф, Талҳа, Зубайр Саъд ибн Абу Ваққос, Усмон, халифаликка лойиқ, ҳукм қилиш шарти, райъ, халифалик шартлари, мужтаҳид, тақлид қилиш, ижтиҳодга эргашиш, Абу Ҳанифа, Бану Умайя, Фил йили, Макка, байъат, Ҳабаш, Руқия, Мадина, Жаброил, Умму Гулсум, “Зиннурайн”, ҳижрат, ғазотлар, “Ар-Родиф”, фатх, Искандарийя, Арманистон, Кавказ, Хуросон, Карман, Сижистон, Шимолий Африка, Кипр, Мовароуннаҳр мусулмон флоти, Зотир рукоъ, Ғатфон, 146 та ҳадис, қаттиқ жазо чоралари, фитначилар.


Режа:

  1. Халифа сайлашликда ижтиҳод масаласи

  2. “Зиннурайн” номини олган халифа

  3. Усмон ибн Аффон розиаллоҳу анҳу юритган ислоҳотлар ҳақида

  4. Мудҳиш қотиллик қурбони



Халифа сайлашликда ижтиҳод масаласи
Умар ибн Хаттоб розиаллоҳу анҳу хоинлар томонидан яралангач, халифаликни олти улуғ саҳобий машваратига ҳавола қилиб: “Халифалик шулардан бошқасидан чиқмайди”, дедилар. Улар Усмон, Али, Абдураҳмон ибн Авф, Талҳа, Зубайр ва Саъд ибн Абу Ваққос розиаллоҳу анҳулар эди. Мазкур саҳобалар бошқалардан кўра улуғ ва халифаликка лойиқ бўлгани учун Умар розиаллоҳу анҳу ишни уларга топширди. Шартга кўра, мазкур олти саҳоба ўзаро маслаҳатлашиб, кимни лойиқ деб топишса, ўша одам халифа бўлиши керак эди. Абдураҳмон ибн Авф розиаллоҳу анҳу халифа бўлишдан бош тортди. Қолган беш саҳоба эса, Абдураҳмон ибн Авф розиаллоҳу анҳуни ҳакам сайлаб, ўзларини унинг ихтиёрига топширдилар. Ҳаммалари бир овоздан Абдураҳмон ибн Авф розиаллоҳу анҳу кимни танласа ўшани халифа деб эълон қилишга келишиб оладилар.
Абдураҳмон ибн Авф Али розиаллоҳу анҳунинг қўлидан ушлаб: “Сени Аллоҳнинг Китоби, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва икки шайх (Абу Бакр ва Умар ибн Хаттоб)”ларнинг сийрати билан ҳукм қилиш шарти билан волий (бошлиқ) қиламан”, деди. Али розиаллоҳу анҳу эса: “Мен Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳнинг суннатлари ҳамда ўз райъ (фикрим) билан ижтиҳод қиламан”, деб жавоб қайтарди. Сўнг Абдураҳмон ибн Авф ва Усмонга ҳам ҳудди шундай деди. Усмон розиаллоҳу анҳу унинг гапини маъқуллаб, рози бўлди. Абдураҳмон ибн Авф шу тарзда иккала саҳобийга уч мартадан юқоридаги сўзларини такрорлади. Али розиаллоҳу анҳу ҳар сафар ўз жавобида қолди. Усмон Абдураҳмон ибн Авф розиаллоҳу анҳу таклифини қабул қилдилар. Сўнг Абдураҳмон Усмон ибн Аффон розиаллоҳу анҳуни тайинлаб, саҳобалар кўз ўнгида унга байъат қилди. Қолган саҳобалар ҳам ҳеч бир эътирозсиз Усмон розиаллоҳу анҳунинг халифалигини қабул қилдилар.
Зеро, Усмон розиаллоҳу анҳуда халифалик шартларининг ҳаммаси мавжуд эди. Алининг “Ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан”, деган сўзлари Усмон розиаллоҳу анҳу ва Абдураҳмон ибн Авф розиаллоҳу анҳуларга қарши эканини англатмай, балки Али розиаллоҳу анҳу ўзи мужтаҳидлардан бўлиб, унинг мазҳабига кўра, мужтаҳид ўз ижтиҳодига эргашиши вожиб, бошқа мужтаҳидларга тақлид қилиш жоиз саналмаган. Усмон ва Абдураҳмон ибн Авфларнинг мазҳабига кўра эса, мужтаҳид ўзидан фақиҳроқ ва олимроқ бошқа мужтаҳидга тақлид қилиш, ўз ижтиҳодидан воз кечиб, унинг ижтиҳодига эргашиши жоиз саналар эди. Имом Абу Ҳанифа алайҳимур роҳма ҳам айнан шу фикрни олган. Учинчи халифа шу тариқа сайланди. Кейинчалик Усмон розиаллоҳу анҳу шаҳид бўлгач, мусулмонлар орасида фитна қўзғалди.

Зиннурайн” номини олган халифа


Усмон ибн Аффон розиаллоҳу анҳу – тўғри йўлдан борган халифалардан. Тарихчилар Усмон ибн Аффоннинг Қурайшнинг Бану Умайя уруғидан экани ҳамда Макка шаҳрида, “Фил йили”дан 6 ёки 7 йил сўнг, милодий ҳисоб билан 677 йилда туғилганларини таъкидлайдилар.
Усмон розиаллоҳу анҳу рошид халифаларнинг учинчиси бўлиб, ҳижрий 24 йили муҳаррам ойининг охирларида, Шанба кунида байъат қабул қилганлар. У зот 70 ёшларида халифаликка сайландилар. Асли Умавийлар уруғига мансуб Усмон ибн Аффон ибни Абдул Ос ибни Умайя ибни Абду Шамс ибн Абдуманнофдир.
Усмон Муҳаммад алайҳис саломнинг куёвлари бўлиб, аввалига қизлари Руқияни никоҳларига олганлар. Улар биргаликда Ҳабашга ҳижрат ҳам қилишиб, ўша ерда Абдуллоҳ исмли ўғиллари туғилган. Шунинг учун Усмоннинг кунялари – Абу Абдуллоҳ эди. Абдуллоҳ олти ёшга етганида унинг кўзларини хўроз чўқиб, унинг қаттиқ жароҳатидан вафот этганди. Расули Акрам Бадрга тайёргарлик кўриш асносида қизлари Руқия қаттиқ бетоб бўлиб қолиб, ҳазрати Усмон аёллари билан банд бўлиб қолди.
Бадрда мусулмонларнинг мушриклар устидан қазонган ғалабаси хабари Мадинага келган куни Руқия вафот этдилар. Усмон аёллари вафотидан қаттиқ қайғурдилар, ҳатто Расулуллоҳ унинг қаттиқ алам чекаётганини кўриб: “Сизга нима бўлди, мунча ҳам қаттиқ қайғурмасангиз”, деганларида Усмон Узотга қараб: “Бирор кишига менинг бошимга тушгани каби мусибат тушганмикан, Расулуллоҳнинг мени ниқоҳимда бўлган қизлари вафот этган бўлса, энди ўртадаги куёвлик алоқаси узилган бўлса”, деб жавоб бераётганларида Расулуллоҳ “Жаброил келиб менга Аллоҳ таолодан сизга қизимнинг синглиси Умм Кулсум бермоқликка фармон бўлганлигини буюряптилар” дедилар. Кейин аввалги маҳр баробарига қизлари Умму Гулсумни Усмон розиаллоҳу анҳуга никоҳлаб тўй қилиб бердилар. Усмон Умму Гулсум билан олти йил турмуш қуриб, у аёллари ҳам вафот этди. Мана шу сабабли Усмон розиаллоҳу анҳу “Зиннурайн” номини олган эдилар. Шунда пайғамбар алайҳис салом яна бир қизим бўлганида, албатта Усмонга хотинликка берар эдим деганлар. Жаннат башорати берилган 10 кишининг бири.
Усмон ибн Аффон жоҳилият даврида Қурайшнинг улуғларидан, насл-насаблик ва энг бойларидан бўлганлар. Усмон мусулмон бўлганларидан сўнг Расулуллоҳнинг энг ишончли кишиларидан бирига айландилар. Усмон розиаллоҳу анҳу давлатманд бўлганлари сабаб, мусулмонлар учун катта маблағлар ажрата олдилар. Жумладан, Мадинада бир яҳудийдан 12 минг дирҳам ва юзта ёш туя баробарига “Румо” қудуғини сотиб олиб мусулмонларга вақф қилганлари, Ибн Исҳоқ: “Табук” ғазотидан аввал аскар тайёргарлиги учун 950 туя, 50 от ва 1000 динор берганлари ҳақида ёзади, набавий масжидни кенгайтириш учун атрофдаги ҳовлиларни сотиб олганлари машҳур.
У киши Ҳабашистонга ҳижрат қилиш билан бир қаторда Мадинага ҳам пайғамбар алайҳис салом ҳамроҳликларида бордилар. Бундан ташқари қатор ғазотларда мусулмонлар шаъни учун хизмат қилдилар. Абу Бакр Сиддиқ халифалик даврида Усмон ибн Аффон халифанинг яқин маслаҳатчиларидан бўлдилар. Манбаларда Абу Бакр розиаллоҳу анҳу ўзларидан сўнг Умар ибн Хаттоб розиаллоҳу анҳуни халифаликка тасия қилишни ҳам айнан Усмон ибн Аффон розиаллоҳу анҳу билан маслахат қилганлари қайд этилади. Шунингдек, Абу Бакр Сиддиқ розиаллоҳу анҳунинг сўнгги васиятларини ҳам айнан Усмон розиаллоҳу анҳу ёзганлар.
Умар ибн Хаттоб розиаллоҳу анҳу халифалигида ҳам Усмон розиаллоҳу анҳу уларнинг яқин маслахатчилари бўлган. Тарих китобларида ўша давр одамлари уларни “Ар-Родиф” – издош деб аташган.



Download 30.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling