15-ma’ruza: Majburiyatlar tushunchasi va ularni baholash. Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlanadigan schyotlar. Reja
Download 0.65 Mb.
|
15-ma’ruza Majburiyatlar tushunchasi va ularni baholash. Mol ye-fayllar.org
15-ma’ruza: Majburiyatlar tushunchasi va ularni baholash. Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlanadigan schyotlar. Reja 15-ma’ruza: Majburiyatlar tushunchasi va ularni baholash. Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlanadigan schyotlar. Reja: Majburiyatlar tushunchasi va ularni baholash. Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlanadigan schyotlar. Ajratilgan boʻlinmalar, shoʻba va qaram xoʻjalik jamiyatlariga toʻlanadigan schyotlar. Kechiktirilgan majburiyatlarni hisobga olish. Olingan boʻnaklarni hisobga olish. Мажбуриятлар - шахснинг (қарздорнинг) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ишни амалга ошириш, масалан, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, пул тўлаш ва бошқа мажбуриятларидир ёхуд муайян хатти-ҳаракатдан тийилиб туриш мажбуриятидир, кредитор эса қарздордан ўз мажбуриятларини бажаришини талаб қилишга ҳақлидир. Хўжалик юритувчи субъект бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдида жорий масъулиятли эканлиги мажбуриятнинг асосий тавсифидир. Мажбуриятлар уставнинг ёки шартноманинг талаблари оқибати сифатида кучга кириши мумкин. Масалан, олинган товар-моддий захиралар ва хизматлар учун тўланадиган суммалар. Мажбуриятлар олдин тадбиркорлик иши жараёнида, яхши муносабатларни сақлаб туриш ёки холисона тарзда иш кўришда ҳам юзага келади. Масалан, агар хўжалик юритувчи субъект кафолат муддати тугаганидан сўнг ўз маҳсулотидаги камчиликларни тузатиш тўғрисида қарор қабул қилса, шу бўйича қилинган харажатлар ҳам мажбуриятлар деб ҳисобланади. Ҳозирги мажбурият билан келгуси мажбурият ўртасида чегара бўлиши керак. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг келгусида активларни сотиб олиш ҳақида қабул қилган қарори мажбурият пайдо бўлишига сабаб бўлмайди. Мажбурият одатда актив олинганда ёки хўжалик юритувчи субъект активни сотиб олиш тўғрисида битимга киришгандагина пайдо бўлади. Тегишли мажбуриятни бажариш одатда бошқа тарафнинг эътирозларини қондириш учун иқтисодий фойдани ифодаловчи хўжалик юритувчи субъект ресурсларини ўзига жалб этади. Мажбуриятларнинг бажарилиши ҳар хил усулларда (қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади: 1. Ҳақ тўлаш билан; 2. Бошқа активларни бериш билан; 3. Хизматларни кўрсатиш билан; 4. Ушбу мажбуриятни бошқаси билан алмаштириш орқали; 5. Мажбуриятларни акцияларга алмаштириш орқали. Мажбурият, кредитор ўз ҳуқуқларидан бош тортган ҳолларда ёки кредитор ана шу ҳуқуқларидан маҳрум бўлганида, бажарилган деб ҳисобланиши мумкин. Мажбуриятлар аввалги битимлар ёки ўтган воқеаларнинг натижасидир. Масалан, товар-моддий захираларни сотиб олиш ва хизматларни олиш билан тўланиши керак бўлган (агар улар илгари тўланмаган бўлса ёки етказиб берилганда) счётлар ҳам олинади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling