15-ma’ruza suyuqliklarni aralashtirish


Download 2.46 Mb.
bet2/6
Sana10.10.2023
Hajmi2.46 Mb.
#1697040
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-mavzu - копия

Аралаштириш пайтида чегара қатламнинг қалинлиги камаяди ва ўзаро таъсир қиладиган фазаларни ажратувчи юза доимо янгиланиб туради. Бунда муҳитнинг турбулентлик даражаси ортиб, фазалар ўртасидаги иссиқлик ёки модда алмашиниш шарт-шароитлари яхшиланади. Оқибат натижада суюқ муҳитларни аралаштириш кимёвий, иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнлари тезлигининг кўпайишига олиб келади.

  • Аралаштириш пайтида чегара қатламнинг қалинлиги камаяди ва ўзаро таъсир қиладиган фазаларни ажратувчи юза доимо янгиланиб туради. Бунда муҳитнинг турбулентлик даражаси ортиб, фазалар ўртасидаги иссиқлик ёки модда алмашиниш шарт-шароитлари яхшиланади. Оқибат натижада суюқ муҳитларни аралаштириш кимёвий, иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнлари тезлигининг кўпайишига олиб келади.
  • Суюқликларни аралаштириш мойлар, сурков материаллари, мойлаш-совитиш воситалари ва синтетик ёғ кислоталарини ишлаб чиқариш жараёнларида, нефть хом ашёсини тузсизлантиришда, углеводородларни хлорлашда, лок-бўёқларни совитишда ва бошқа бир қатор жараёнларда кенг қўлланилади. Аралаштирувчи ускуналарнинг энг муҳим катталиклари қаторига самарадорлик ва жадаллаштириш даражаси киради. Ҳар хил жараёнларда аралаштириш самарадорлиги турлича бўлиши мумкин. Масалан, агар қаттиқ модданинг суюқликдаги суспензияси текширилаётган бўлса, аралаштириш самарадорлиги қаттиқ модда заррачаларининг суюқликда бир хил тарқалиш вақти билан белгиланади. Агар аралаштириш иссиқлик алмашинишини тезлатиш учун ишлатса, у ҳолда жараён самарадорлиги муҳитдаги иссиқлик бериш коэффициентининг қанчага кўпайиши билан ифода қилинади. Аралаштиришнинг жадаллаштириш даражаси вақт бирлиги ичида аралашаётган суюқлик ҳажми бирлиги ёки массаси бирлигига сарфланаётган энергия миқдори билан ўлчанади.

Аралаштириш назарий асослари

  •  Суспензия ва эмульсиялар ҳосил қилиш учун суюқлик муҳитларида аралаштириш жараёни қўлланилади. Пластик ва сочилувчан материалларни қориштиришдан мақсад, таркибида қаттиқ, суюқ ва пластик қўшимча моддали, бир жинсли асосий масса олишдир.
  • Аралаштириш пайтида иссиқлик, масса ва биокимёвий жараёнлар интенсивлашади. Аралаштириш жараёнини амалга ошириш учун турли усуллар ва аралаштиргич конструкциялари қўлланилади.
  • Аралаштириш сифати фазаларни қориштириш даражаси билан характерланади.
  • Аралаштириш қурилмасининг бутун
  • ҳажмидаги фазаларни қориштириш даражаси
  • I қуйидаги тенглама ёрдамида аниқланиши
  • мумкин:
  •  бу ерда m – таҳлил учун олинган намуна, х > 0; х’ - аралаштиргичдаги мусбат концентрациялар фарқи ва у ушбу формуладан
  • топилади х’ = х - хар; хар - идеал
  • аралашмадаги заррачалар концентрацияси бўлиб,
  • у қуйидаги формуладан аниқланади:
  •  
  •  
  • бу ерда - асосий массада (суюқликда) тақсимланган қаттиқ заррачалар ҳажми; к, с - аралашмадаги қаттиқ заррача ва суюқлик зичликлари; Vc - суюқлик ҳажми; n – таҳлил учун олинган намуналар сони, х” < 0; х” - манфий концентрациялар фарқи, х” = х - х0 формуладан ҳисоблаб топилади.
  •  Фазаларни қориштириш даражаси 0 дан 1 гача ўзгариши мумкин. Агар, компонентлар идеал қориштирилса, I = 1 га тенг бўлади.

Download 2.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling