Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг кредит линиялари ҳисобидан бериладиган кредитлар учун имтиёзли фоиз ставкаси кредитланаётган инвестицион лойиҳаларнинг йўналишидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда белгиланади: -дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/6 қисми миқдорида; -деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш, фермерлик иншоотларини қуриш учун – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасини 1/3 қисми миқдорида; -Меҳнат билан бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит линиялари ҳисобидан берилаётган кредитлар бўйича банк маржаси имтиёзли фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади. “Бизнес-Фонд”нинг кредит лизиялари ҳисобидан дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга берилган кредитлари бўйича банк маржаси белгиланган имтиёзли фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бошқа кредитлар бўйича эса, белгиланган имтиёзли фоиз ставкасининг 45 фоизи миқдорида белгиланади. Бунда банк маржаси ўрнатилган имтиёзли фоиз ставкалари миқдорининг ошишига олиб келмайди. “Бизнес-Фонд”нинг кредит лизиялари ҳисобидан дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга берилган кредитлари бўйича банк маржаси белгиланган имтиёзли фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бошқа кредитлар бўйича эса, белгиланган имтиёзли фоиз ставкасининг 45 фоизи миқдорида белгиланади. Бунда банк маржаси ўрнатилган имтиёзли фоиз ставкалари миқдорининг ошишига олиб келмайди. “Бизнес Фонд”кредит линиялари ҳисобидан кичик ва ўрта бизнес субъектларига кредитлар лойиханинг қопланган муддатидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан 5 йилгача бўлган имтиёзли даврни кўзда тутган ҳолда 10 йилгача бўлган муддатга, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит линиялари ҳисобидан 3 йилгача бўлган муддатдга берилади. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан бериладиган микрокредитлар, шу жумладан, дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитлар ҳам, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 3 йилгача бўлган муддатга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |