Темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва биргаликдаги юклар ташувини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида


Download 130.44 Kb.
bet1/3
Sana16.08.2023
Hajmi130.44 Kb.
#1667566
  1   2   3
Bog'liq
Узбекистан-Азербайджан




[ОКОЗ:

1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик;

2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.06.00 Халқаро юк ташиш]

[ТСЗ:

1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва биргаликдаги юклар ташувини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
2008 йил 11 сентябрь, Боку
(2009 йил 29 июлдан кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида йўловчи ва юкларни ташиш, шунингдек уларнинг ҳудудлари бўйлаб транзит ташувининг муҳимлигини эътиборга олиб,
Томонлар давлатлари миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ўзаро манфаатли шартлар асосида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни биргаликда ривожлантириш истагида,
1996 йил 27 майда Боку шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартномани ва 1997 йил 18 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ва шериклик муносабатларини янада ривожлантириш тўғрисидаги Декларацияни инобатга олиб,
мавжуд ва янги қурилаётган темир йўллардан ўзаро манфаатли равишда фойдаланиш, Европа — Кавказ — Осиё транспорт коридори бўйлаб қитъалараро ўзаро ташувларни келажакда янада ривожлантиришнинг муҳимлигини тасдиқлаб, шунингдек, транспорт соҳасида ҳар томонлама ҳамкорликни, шу жумладан, биргаликда ташувларни амалга ошириш орқали янада чуқурлаштиришга интилиб,
икки давлат учун кучга кирган халқаро кўп томонлама битимларга амал қилган ҳолда,

Download 130.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling