Тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлаш улар фаолиятини молиялаштиришнинг энг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади. У қишлоқ хўжалиги корхонаси ва кредит ташкилоти ўртасида тегишли шартномавий муносабатларни шакллантириш орқали ўрнатиладиган молиявий муносабатдир. Бу муносабатларнинг марказий бўғини кредит шартномаси бўлиб, у ссуданинг таъминланганлиги, кредитлар ўз вақтида фоизи билан қайтарилишининг ҳуқуқий асосларини таъминлайди. Тижорат банклари томонидан кредит бериш муддатлилик, қайтаришлик, тўловлилик ва таъминланганлик тамойиллари асосида амалга оширилади. Муддатлилик тамойили шуни билдирадики, кредитлар тақдим этиш муддатига кўра қисқа, ўрта ва узоқ муддатлига ажратилади. Қисқа муддатли кредитлар, одатда, жорий ишлаб чиқаришни айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида, нисбатан юқори фоизларда ва бир йилгача муддатда қайтариш шарти билан берилади. Айрим ҳолларда давлат қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, аграр соҳада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қисқа муддатли кредитларни қайтариш муддатини узайтиришга имконият яратади. Хусусан, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун айланма маблағларни тўлдиришга бериладиган қисқа муддатли кредитлар, одатда, 1 йилгача муддатга берилса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун фермер хўжаликларига, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларига айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган бундай кредитлар, одатда, 2 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Айрим ҳолларда давлат қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, аграр соҳада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қисқа муддатли кредитларни қайтариш муддатини узайтиришга имконият яратади. Хусусан, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун айланма маблағларни тўлдиришга бериладиган қисқа муддатли кредитлар, одатда, 1 йилгача муддатга берилса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун фермер хўжаликларига, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларига айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган бундай кредитлар, одатда, 2 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |