15-мавзу. Агросаноат мажмуасида молия-кредит тизимининг амал қилиш механизми режа


Download 115.33 Kb.
bet1/9
Sana15.02.2023
Hajmi115.33 Kb.
#1202490
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
15-мавзу

15-мавзу. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИДА МОЛИЯ-КРЕДИТ ТИЗИМИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИ

Режа:

15.1. Агросаноат мажмуаси молия-кредит тизимининг моҳияти ва хусусиятлари.

15.2. Қишлоқ хўжалигини кредитлаш усуллари, шакллари ва уларнинг манбалари.

15.3. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни молиялаштиришнинг бошқа манбалари ва улардан самарали фойдаланиш.

15.1 Агросаноат мажмуаси молия-кредит тизимининг моҳияти ва хусусиятлари

15.1 Агросаноат мажмуаси молия-кредит тизимининг моҳияти ва хусусиятлари

Молия – кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш ҳамда давлатнинг ўз олдига қўйган мақсади ва вазифаларини амалга ошириш мақсадида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул жамғармаларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатларни ўзида акс эттирувчи тизим. Марказлаштирилган молия деганда давлат бюджети тизими ва ҳукуматнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида жамланадиган пул маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тушунилса, марказлаштирилмаган молия корхоналар пул жамғармаларининг доиравий айланиши билан боғлиқ муносабатларни ўз ичига олади.

Молия пул муносабатларининг ажралмас қисми ҳисобланади ва шу туфайли унинг иқтисодий тизимдаги роли ва аҳамияти пул муносабатларининг шаклланиш даражасига боғлиқ бўлади. Ўзининг моддий мазмунига кўра, молия мамлакатнинг молиявий ресурсларни ташкил этувчи мақсадли пул маблағлари жамғармасини ифода этади.

Молия:

Молия:

  • товар моддий қийматликларни харид қилиш, маҳсулот, иш ва хизматларни реализация қилиш жараёнидаги корхоналар ўртасида;
  • марказлашган пул маблағлари жамғармаларини шаллантириш ва улардан фойдаланиш юзасидан корхоналар билан юқори ташкилотлар ўртасида;
  • бюджет тизимига солиқлар тўлаш ва харажатларни молиялаштириш жараёнида корхоналар билан давлат ўртасида;
  • тўловларни амалда ошириш ва ресурслар харид этишда корхоналар, уй хўжалиги ва бюджетдан ташқари жамғармалар ўртасида;
  • бюджет тизимининг алоҳида бўғинлари ўртасида;
  • суғурта ҳолатлари вужудга келганда зарарларни қоплаш ва суғурта тўловларини амалга оширишда корхоналар, уй хўжалиги ва суғурта органлари ўртасида вужудга келадиган пул муносабатларини акс эттиради.

Download 115.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling