15-Мавзу. Диний мутаасибилик ва диндорлик


Download 56.44 Kb.
bet6/11
Sana17.06.2023
Hajmi56.44 Kb.
#1542750
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Дин. мутаносиблик Word (3)

«Жабҳат ан-Нусра» («жабҳа» – фронт, «нусра» – ёрдам). Тўлиқ номи –
«Жабҳат ан-нусра ли аҳлиш Шом» (Шом аҳлига ёрдам фронти) бўлиб, у «алҚоида» ташкилотининг Сурия ва Ливия ҳудудидаги шўъбаси ҳисобланган. 2016 йил 28 июль куни ташкилот ўз номини «Жабҳат фатҳ аш-Шам» деб ўзгартирганидан сўнг «Ал-Қоида» алоқалар узилганини эълон қилди.
«Жабҳат ан-нусра» салафий-жиҳодий йўналишидаги ҳаракат бўлиб,
2012 йил январда Сурияда юзага келган. Тез орада Сурия ҳукуматига қарши
курашувчи кучларнинг асосийларидан бирига айланди. Ҳаракат олдин
Ироқда Абу Мусъаб Зарқовий қўл остида ҳаракат қилган «ал-Қоида»
жангариларидан ташкил топган. 2011 йил мартда Сурияда давлат тўнтариши
бошланиши билан «ал-Қоида» ушбу жангариларни Сурияга жўнатган.
Фронтнинг асосий муассиси «Ал-Фотиҳ» лақабли суриялик Абу Муҳаммад
Жулонийдир. «Ал-Қоида» ташкилотининг раҳбари Айман Завоҳирий
«Жабҳат ан-нусра»ни «ал-Қоида»нинг Суриядаги ягона бўғини сифатида
эътироф этади.
Мамлакатдаги жорий ҳукуматни ағдариш орқали дастлаб Сурия
ҳудудида, сўнг барча мусулмон оламини бирлаштирган ислом шариатига
асосланган «ислом халифалиги»ни ўрнатиш мақсад қилинган.
«Жабҳат ан-нусра» ҳаракати «ал-Қоида» ташкилотининг «жиҳод»га
тарғиб этувчи, «салафий» ақидасига асосланган бўлинмаси ҳисобланади.
Шунингдек, ҳаракат назарий жиҳатдан «Мусулмон биродарлар» уюшмаси
аъзоси бўлган Саид Қутбнинг қарашларига ҳам асосланади. «Жабҳат аннусра» ҳаракатининг асосий ғояси халифаликни қайта тиклаш, ислом
шариатини татбиқ қилиш, жиҳод орқали давлат тузумини ағдариш ва қайси
ерга ҳукмрон бўлса, ўша ерда «ислом давлати»ни қуришдан иборат.
«Глобал терроризм индекси» маълумотларига кўра, «Жабҳат ан-Нусра»
томонидан амалга оширилган террорчилик амалиётлари натижасида 2015
йилда 600 дан ортиқ инсон вафот этган. Жумладан, 2015 йил сентябр ойида
жангарилар «Абу ад-Духур» аэродромини қўлга киритиш чоғида асирга
тушган Сурия ҳукуматнинг 56 нафар аскарларини қатл этган. Шунингдек,
жангарилар 2014 йил август ойида БМТнинг тинчликпарвар кучларидан
иборат 45 нафар кишини асир олган. Кейинчалик 20 миллион АҚШ доллари
эвазига уларни озод этган.
2012 йил декабрда АҚШ Давлат Департаменти, 2013 йил май ойида
БМТ Хавфсизлик Кенгаши «Жабҳат ан-нусра» ҳаракатини террорчи
ташкилотлар рўйхатига киритди. Шунингдек, Австралия, Буюк Британия
(2013) ҳамда Россия (2014) каби бир қатор давлатлар ҳам мазкур уюшмани
террорчи ташкилот деб эълон қилган.
Умуман олганда, дин байроғи остида талончилик ва босқинчилик,
террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилаётгани, наркобизнес
ва ноқонуний қурол-яроғ савдоси амалга оширилаётгани, корхоналар ва
иншоотларга зарар етказилаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бундай
ҳаракатлар ижтимоий барқарорликнинг издан чиқишига, миллатлараро ва
динлараро адоват, миллатчилик ва диний айирмачилик кайфиятларининг
шаклланишига замин яратмоқда.

Download 56.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling