15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик


Download 0.52 Mb.
bet3/7
Sana20.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1627630
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15 Диний мутаассиблик ва диндорлик

3-савол баёни: Ислом динида муайян таълимот ақидаларининг ўзгармаслигини эълон қиладиган, эътиқодни акл далилларидан устун қўядиган, илоҳий китоблардаги ваҳий қайси маънода баён этилган бўлса, шу маънода қабул қилинишини талаб этадиган, айни вақтда уларни мажозий маънода талқин этишга ҳар қандай уринишларни рад этадиган, дин асосларини оғишмай бажаришни қаттиқ талаб қиладиган ижтимоий, мафкуравий, диний йўналишлар ҳам мавжуд бўлиб, бу йўналишларга фундаментализм дейилади. 20-асрнинг 70-йилларидан бошлаб фундаментализм сўзи исломга нисбатан қўлланила бошланди. Ислом фундаментализми Қуръон ва ҳадисларни сўзма-сўз талқин этиш ва илк исломга қайтишни тарғиб қилади. Кейинги пайтларда мутаассиб мусулмонлар «фундаменталистлар» деб аталмоқда. Ислом фундаментализми турли йўналиш ва кайфиятдаги гуруҳларни ўз ичига олади. Уларнинг баъзилари террор усуллари билан қонуний ҳокимиятга қарши курашда ўзини намоён этса, бошқалари тарғибот-ташвиқот ишлари, диний таълим билан, турли жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситаларига кириб бориш билан шуғулланишга ҳаракат қилмоқда. Ислом фундаментализмига хос бўлган ғоялар - ғарб турмуш тарзи ва ғарб товарларининг истеъмолига қарши кураш, динсиз ёки «соф исломдан чекинган» давлат раҳбарларини жисмонан йўқ қилиш, исломда ширкка барҳам бериш кабилардан иборатдир. Ислом фундаментализми талқинида азиз-авлиёлар қабрини зиёрат қилиш ҳам бутпарастликка киради. Ҳозирги даврда ислом фундаментализми вакиллари бутун дунёга ёйилиб, ҳар ерда ўз маслакдошларини топишга интилмоқдалар.
Жамият ҳаётида баъзида квазидинлар ҳам пайдо бўлиб, квази тушунчаси лотин тилида – гўёки, деган маънони билдиради. Квазидин тушунчаси ёлғон, ҳақиқий бўлмаган дин деган маънода қўлланилади. Инсоният тарихининг турли даврларида турли динлар пайдо бўлиб, динга эътиқод қилувчилар томонидан қўллаб-қувватланмаганлиги туфайли жамият ҳаётидан йўқ бўлиб кетган. Бобурийлар томонидан турли динларни ўзаро қўшиб, “дини илоҳий” деган сохта диннинг яратилиши ҳам квазидинга тааллуқлидир.
Ҳозирда даврда дунёда кўплаб экстремистик ва террорчилик ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари ислом дини ниқоби остида фаолият юритмоқдалар. Бу диний экстремистик-террористик ташкилотлар қаторида “ал-Қоида”, “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” (Озодлик исломий партияси), “ал-Жиҳод”, “ат-Такфир вал-ҳижра” (Такфир ва хижрат), “Туркистон ислом ҳаракати”, “Исломий жиҳод иттиҳоди” (Исломий жиҳод уюшмаси), “Катибатул Имам ал-Бухари” (Имом Бухорий батальони), “Жамоат Ансоруллоҳ” (Аллоҳнинг ёрдамчилари жамоаси), “Жабҳатун-нусра” (Ғалаба фронти) ва “Ислом давлати” каби ташкилотлар бор.
Диний-экстремистик оқимларни бажарадиган функцияларига кўра шартли равишда 3 гуруҳга бўлиш мумкин.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling