Араб эътиқод, ишонч, итоат худо ёки худолар, ғайритабиий кучлар мавжудлигига ишониш


Download 80.05 Kb.
bet1/15
Sana14.12.2022
Hajmi80.05 Kb.
#1006351
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ДИН


ДИН (араб. — эътиқод, ишонч, итоат) — худо ёки худолар, ғайритабиий кучлар мавжудлигига ишониш. Дин муайян таълимотлар, ҳис-туйғулар, тоат-ибодатлар ва диний ташкилотларнинг фаолиятлари орқали намоён бўладиган, олам, ҳаёт яратилишини тасаввур қилишнинг алоҳида тарзи, уни идрок этишнинг ўзига хос усули. Диннинг пайдо бўлиши ҳақида ягона фикр йўқ. Ислом дини таълимотига кўра, Дин — Аллоҳ томонидан ўз пайғамбарлари орқали башарият оламига жорий этилажаги зарур бўлган илоҳий қонунлардир. Табиат ва инсонни яратган, айни вақтда инсонга тўғри, ҳақиқий ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган илоҳий қудратга ишончни ифода этадиган таълимотдир.
Дин дунё, инсон, мавжудотларнинг келиб чиқиши, инсоннинг яшашдан мақсади каби саволларга ўзича жавоб беради. Дунёвий илм нуқтаи назаридан Дин кишилик жамияти тарихий тараққиётининг маълум босқичида пайдо бўлган ижтимоий онг шаклларидан бири. Бу дунёқараш жамиятнинг маълум тарихий давр ва шароитларидаги талаблари, эҳтиёжлари асосида шаклланади. Улуғ мутафаккир Абу Наср Форобий Д. га фалсафа билан бир қаторда ҳақиқатга етишишнинг 2 мустақил усулидан бири сифатида қараган. Форобийнинг фикрича, фалсафадаги масалалар исботини пайғамбарлар рамзлар шаклида баён қилганлар. Динга турлича ёндошишни Беруний, Ибн Сино, Умар Хайёмнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида, Ибн Рушднинг икки ҳақиқат назариясида кузатиш мумкин. 18-а. француз файласуфларининг Динга бўлган ўзига хос ёндашувлари, 19-а. да мифологик мактаб (ака-ука Я. Грим ва В. Грим, М. Мюллер), антропологик мактаб (Л. Фейербах) ва б. турли йўналишлар пайдо бўлган бўлса, 20-а. да Динни тадқиқ қилиш юзасидан яна бошқача қараш ва назариялар (К. Юнг, Э. Дюркхейм) вужудга келди.
Диннинг нима эканлиги турлича изоҳлансада, умуман ол ганда Дин — ишонмоқлик туйғусидир. Бундай туйғуси бўлмаган халқ йўқ. Чунки бирон-бир халқ Дин сиз, эътиқодсиз, бирон-бир нарсага ишончсиз яшай олмайди. Дин инсониятнинг энг теран, энг гўзал маънавий-руҳий эҳтиёжларидан биридир. Инсоният тарихида Дин турли шаклларда намоён бўлган. Диннинг дастлабки кўринишлари фетишизм, тотемизм, анимизм, сеҳргарлик ва б. дир. Шунингдек, уруғқабила Динлари, миллий Динлар (иудаизм, ҳиндуийлик, синтоизм, даосизм, конфуцийчилик), жаҳон Дин лари (буддизм, христианлик, ислом) вужудга келган. Дин аввалига кўпхудолик (поли-теистик), сўнгра яккахудолик (монотеистик) кўринишида бўлган. Ҳар бир Дин диний дунёқараш, диний маросим, диний туйғу ва сиғиниш объектларини ўз ичига олади. Ҳар қандай жамиятда Дин маълум ижтимоий, маънавий ва руҳий вазифаларни бажаради. Унинг ижтимоий ҳаётга таъсири кучлидир. Ҳар бир Дин диндорларини ўз таълимоти доирасида саклашга ҳаракат қилади, ўз қавмлари учун тасалли берувчи, овутувчилик вазифасини ўтайди. Динлар ўз маросим ва байрамларининг қавмлари томонидан қатьий тартибга амал қилган ҳолда бажарилишини шарт қилиб қўяди, шунингдек, ўз қавмларининг бирлигини, жамият ва шахснинг ўзаро алоқада бўлишини таъминлашга интилади. Дин инсонга яшашдан мақсад, ҳаёт мазмуни, бу дунё ва у дунё масалаларига ўз муносабатини билдириб туради. У умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб, хулқ-атвор қоидасига айлантиради (қ. Ахлоқ). Маданият ривожига катта таъсир кўрсатиб, умуминсоний ва миллий қадриятларни сақлаб қолиш ва авлоддан-авлодга етказиш ишига ёрдам беради.
Дин инсоннинг ишончли ҳамроҳи, одамзот ҳаётининг бир қисми бўлиб келган. Унга турли даврда турлича муносабатда бўлинган. Динни жамиятнинг ҳукмрон кучлари давлат сиёсати даражасига кўтарган ёки Дин ҳамда диндорларни аёвсиз таъқиб остига олган ҳоллар тарихда кўп учрайди. Яқин ўтмишда — шўролар даврида Динни камситиш ва унга қарши кураш сиёсати олиб борилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Дин маданий-маънавий омиллар умумий силсиласига кирувчи тенг ҳуқуқли қадрият сифатида тан олинди ва Динга тўла эркинлик берилди. Диний жамоалар, ташкилотларга қонун доирасида очиқ ва дахлсиз фаолият кўрсатиш имконияти яратилди. Ўзбекистан аҳолисининг асосий қисми ислом динига, европалик аҳоли христианликнинг православие мазҳабига эътиқод қилади. Улар б-н бир қаторда католик, протестант, бошқа мазҳаб (жами 15 дан ортиқ конфессия) вакиллари яшайди. Улар ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, сиёсийижтимоий барқарорликни таъминлаш йўлида фаолият юритмоқдалар.
Ўзбекистон дунёвий давлат бўлиб, Дин давлатдан ажратилган. Виждон эркинлигининг кафолатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда (1998) баён этилган. Ўзбекистонда Дин ва диний дунёқараш дунёвий турмуш тарзи, дунёвий фикр билан ёнма-ён ривожланиб келмоқда.

Дунё динлари тарихи — назария нима дейди?


МОЗИЙДАН САДО 09.03.2022, 19:59

Маълумотларга кўра, дунёда 10 мингдан ортиқ дин мавжуд. Салкам 8 миллиардни ташкил этувчи жаҳон аҳолисининг этник таркибига назар солсак, икки мингга яқин миллат ва элатдан иборат эканига гувоҳ бўламиз. Қизиқ миллатлар сонидан ҳам кўп бўлган динлар қандай юзага келган. Бу борада назарияда қандай фактлар ва тарихий маълумотлар бор. Ушбу мақолада шу хусусда олиб борган изланишларимизни жамладик.


Фанда динларнинг шаклланиши тарихига оид икки хил қараш мавжуд. Биринчи қарашга кўра диннинг пайдо бўлиши бевосита инсониятнинг яралиши билан боғлиқ. “Теологик ёндашув” яъни биринчи қарашга кўра, Худо илк инсонларни яратиши билан уларга Ўзини танитган, натижада инсон илк динга эътиқод қила бошлаган. Бугун мавжуд бўлган ҳар қандай дин ўзининг тарихини инсоният яралиши – илк инсон билан боғлашини кўришимиз мумкин. Жумладан, ислом динида – Одам ва Ҳавво, яҳудийлик ва христианликда – Адам ва Ева, зардуштийликда – Говмард ва бошқалар. Мазкур таълимотлар динларнинг муқаддас манбаларида баён қилинган.
Теологик ёндашувга кўра, турли буюмларга сиғиниш ва кўпхудолик, жумладан анимизм, тотемизм, фетишизм ва шомонлик яккахудолиликдан кейин юзага келган. (1-расм)
1. Фетишизмга эътиқод қилувчиларнинг маъбудлари
Динларнинг келиб чиқиши ҳақидаги иккинчи қараш фанда “материалистик ёндашув” деб номланади. Мазкур қарашларнинг пайдо бўлиши антик даврга бориб тақалиб, илк бор қадимги юнон файласуфлари қарашларида акс этган. XVII асрга келиб Европада черков ҳокимиятининг сусая бошлаши, ҳурфикрлилик намояндалари – дин танқидчиларининг пайдо бўлиши, XIX асрнинг иккинчи ярмида Чарльз Дарвин томонидан “Турларнинг келиб чиқиши” (1859) номли асарнинг чоп этилиши ҳам туртки бўлди. Қатор олимларнинг фикрига кўра дин бу ижтимоий ҳодиса, инсон тафаккури, эмоциялари маҳсулидир. Мазкур қараш тарафдорлари динлар соддадан – мураккабга, умумийликдан – хусусийликка, кўпхудоликдан – яккахудоликка томон узоқ тарихий эволюцион жараённи босиб ўтган деб ҳисоблашади.
Материалистик қараш қўрқув динларнинг келиб чиқишида асосий роль ўйнаган ҳиссий ҳолат эканини илгари суради. Жумладан, инглиз файласуфи Герберт Спенсер (1820–1903) ҳам ибтидоий қабила динларининг келиб чиқишига қўрқув натижасида “аждодларга сиғиниш” сабаб бўлганлигини таъкидлайди. Спенсер ижтимоий ҳисоб–китобларга суянган ҳолда, ҳаёт қўрқувининг динлардаги ўрнига алоҳида деган назарияни илгари сурган. 
Рақамларга мурожаат қилсак, бугун энг кўп тарафдорларга эга динлар 5 та бўлиб, улар Ислом, Христианлик, Яҳудийлик, Буддавийлик, Ҳиндуизм саналади. Диний эътиқод мавзуси шахсий ва эркин танловга асосланган ҳуқуқ бўлишига қарамай, бу борада турли-туман статистикалар эълон қилиб борилади. Ўтган 2021 йилги рақамларга кўра, христианлик энг кўп тарқалган дин бўлиб, унга дунё бўйича 2,38 миллиард киши эътиқод қилади. Ислом динига эътиқод қилувчилар сони эса бугунги кунда 1,91 миллиардни ташкил этмоқда. Ҳиндуийликка сиғинувчилар сони эса 1,16 миллиардга тенг. Бу дин тарқалиш даражаси бўйича жаҳонда учинчи ўринда. Буддизмга эса эса 507 миллион киши эътиқод қилади. Навбатдаги энг кенг ёйилган дин яҳудийлик бўлиб, унга эътиқод қилувчилар сони 14,6 миллион кишини ташкил этади. Келинг, энди энг оммалашган ушбу беш диннинг пайдо бўлиш тарихига назар солсак. 

Download 80.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling