Араб эътиқод, ишонч, итоат худо ёки худолар, ғайритабиий кучлар мавжудлигига ишониш


Download 80.05 Kb.
bet3/15
Sana14.12.2022
Hajmi80.05 Kb.
#1006351
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ДИН

3. Яҳудийлик дунёдаги энг қадимий миллий динлардан бири бўлиб, тахминан милоддан аввалги иккинчи минг йилликда Мисрда пайдо бўлган. Яҳудийлик ягона Худога, муқаддас китобга ва пайғамбарларга имон келтирилиши билан миллий динлардан, миллийлаштирилиши билан эса, илоҳий динлардан ажралиб туради. Яҳудийликда динийлик ва миллийлик ўзаро бирлашиб кетган бўлиб, уларни бир–биридан алоҳида тушуниш мумкин эмас. Яҳудийлик дини вакиллари тарихий ва адабий – бадиий манбаларда “яҳудий”, “иброний” ва “исроил ўғиллари” каби номлар билан тилга олинади.
4. Таврот — Яҳудийликнинг муқаддас китоби
“Танаҳ” ва “Талмуд” Яҳудийликнинг муқаддас китоблари ҳисобланади. “Танаҳ” китоби “Тора” (“Таврот”), “Навиим” (“Пайғамбарлар”) ва “Кетувим” (“Китоблар”) каби уч бўлимдан ташкил топган. “Танаҳ” номи эса, ана шу уч бўлимнинг ибронийча бош ҳарфларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. (4-расм)
4. Ҳиндуийлик атамаси “Ҳинд дарёси атрофида яшовчи” маъносини билдирувчи форс сўзидан келиб чиққан бўлиб, ғарб олимлари минтақа халқининг динини ифодалаш учун уни ишлатганлар. Ҳиндлар эса ўз динларини “Санатана Дхарма” – азалий–абадий дин, дея номлайдилар. Мазкур дин, асосан Ҳиндистонда тарқалган бўлиб, мамлакат аҳолисининг 83 фоизи унга эътиқод қилади.
5. Ҳиндуизм динининг илоҳлари ҳайкали
Ҳиндуийликда тотемистик унсурлар ёрқин намоён бўлиб, бу, асосан, сигир, маймун, илон каби хайвонларнинг илоҳийлаштирилишида намоён бўлади. Ҳиндуийликнинг ақидавий, маросимий ва рамзий соҳалардаги жуда ҳам мураккаб тизими унга эътиқод қилувчиларнинг турлича талқинида яна ҳам мураккаблашиб кетади. (5-расм)
5. Диний–фалсафий таълимот сифатида вужудга келган Буддавийлик бугунги кунда эътиқод қилувчилар сонига кўра, христианлик, ислом динидан кейинги ўринда турадиган жаҳон динларидан бири ҳисобланади.
Буддавийлик милоддан аввалги VI–V асрларда Шимолий Ҳиндистонда вужудга келган. Бу даврга келиб кўп худоликка асосланган ведачилик, брахманлик, жайнизм янги ижтимоий шароитга жавоб бера олмай қолган эди. 
Буддавийликнинг асосчиси Сиддҳартҳа (санскритча “эзгуликлар келтирувчи”) Гаутама Шакъямуни (мил. ав. 567–488 й.) реал тарихий шахс бўлиб, Ҳиндистон ва Непал чегарасидаги Капилаваста вилоятининг Шакъя қабиласи ҳукмдори оиласида туғилган. Манбаларда унинг от миниш, ов қилиш, югуриш, кураш, шеър ўқиш, ҳуснихат ва бошқа соҳаларда маҳоратли бўлгани, билимларни осон ўзлаштиргани учун донишмандлар унга сабоқ беришга ожиз қолганлари қайд этилади. (6-расм)
6. Будда ҳайкали. Япония
Умуминсоний ғояларнинг тарғиб этилиши ҳамда ҳар бир миллатнинг Будда таълимотини ўз тилида ўқиб–ўрганиши мумкинлиги буддавийликнинг турли ҳудудларга тарқалишига замин яратган. Милоднинг биринчи асрларида буддавийлик бутунлай бошқача тус олади. Будда илоҳийлаштирилиб, худо даражасига кўтарилади ва унга сиғинилади. Буддавий донишмандлар фикрича, ҳар бир инсон жуда кўп эзгу ва яхши ишлар қилиш орқали Буддага айланиши мумкин.
Буддавийлик қоидалари ва ахлоқий тамойилларини ўзида мужассам этган китоб “Типитака” ушбу диннинг муқаддас манбаси саналади. Ҳозирда “Типитака”нинг илк қўлёзма нусхаси Шри Ланка (Цейлон)да сақланади.
Юқорида дунё халқлари орасида энг кенг тарқалган беш диннинг келиб чиқиш тарихига оид бўлган назарий маълумотларни жамладик. Таъкидлаш лозимки, ушбу динларнинг туб моҳиятида эзгулик ва инсонийлик ғоялари улуғланади. Шундай экан, динимиз, миллатимиз ва ирқимиздан қатъий назар эзгу қадриятларни, инсонийликни унутмайлик.

Бугунги глобаллашув жараёни, ирқи, миллати, дини ва урф-одатлари турлича бўлган кишиларнинг муайян манфаатлар юзасидан ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиши зарурлигини тақозо этмоқда. Турли дин вакилларининг бир жамиятда тинч-тотув ҳаёт кечиришлари ҳамда динлар билан боғлиқ низо ва келишмовчиликларнинг юзага келмаслиги учун диний таълимотларнинг асл моҳиятини чуқур мулоҳаза қилиш зарур. Ҳақиқий диний таълимотлар асрлар давомида инсониятни фақатгина эзгу мақсад ва ғоялар атрофида бирлаштириб, ўзаро ҳамжиҳатликка, тинчлик ва фаровонликка ундаб келаётгани барчамизга маълум. Диннинг моҳиятини тўғри англамаслик натижасида, бир динга эътиқод қилувчиларнинг бошқа дин вакилларига нисбатан тоқатсизлик, уларни камситиш ва таҳқирлаш, уларга ҳурматсизлик билан қараш каби иллатлар юзага келиши мумкин. Булар ўз навбатида, жамият кишиларининг бирдамлигига рахна солувчи зарарли оқибатларга олиб келишига сабаб бўлади.


Бир неча дин вакиллари орасидаги муомала ва муносабатларни ҳаммага маъқул бўладиган тарзда йўлга қўйиш мақсадида, “Диний бағрикенглик”, “Динлараро мулоқот”, “Толерантлик” каби бир қанча масалалар ўртага ташланди. Турли дин вакиллари билан муомала ва муносабатларни йўлга қўйишда зарур бўладиган диний тамойилларни ўрганиш мақсадида, XIX асрдан бошлаб Ғарбда “Диншунослик” соҳаси мустақил фан сифатида ўрганила бошланди (Бу фан бизнинг диёрларимизда Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино ва бошқа буюк даҳолар давриданоқ бошланиб ҳаётга тадбиқ этилган эди). Шу зайлда, “Қиёсий диншунослик”, “Динлар тарихи”, “Дин феноменологияси”, “Дин антропологияси”, “Дин фалсафаси” каби бир қатор мустақил соҳалар юзага келди. Бу жараён бугунги кунда ҳам изчиллик билан ривожлантириб бориляпти.
Аслида, бирламчи ва соф манбалар орқали динлар тарихини илмий нуқтаи назардан ўрганилиши, улар ҳақида пайдо бўлган асоссиз ва уйдирма мулоҳазалардан ҳоли бўлиш имконини беради. Динлар тарихи, илмининг асл моҳиятидан бехабар бўлган айрим кимсаларнинг юзаки маълумотларига алданиб қолишдан сақлайди. Айниқса, ҳозирда ислом динини инсонларга ёмон кўрсатиш мақсадида пайдо бўлаётган турли оқимлар ва уларнинг ғояларидан йироқ бўлишга ёрдам беради.
Маълумки, самовий динлар ҳақида Қуръони каримнинг бир неча оятларида зикр қилинган. Ислом динидан олдинги динлар ҳақидаги оятлар мазмунини, нозил бўлиш сабабини ва уларнинг маъноларини ўрганиш, англаб етишда, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг суннат ва ҳадислари энг муҳим манба бўлиб ҳизмат қилади.
Шу ўринда, Аллоҳ таолонинг башарият учун жорий қилган динларида ўзаро алоқадорликлар мавжудлигини алоҳида қайд этиш лозим. Муҳаммад (с.а.в.) сўнгги пайғамбар қилиб юборилишлари ҳақидаги хабар, олдинги муқаддас китоблар орқали яҳудий ва насроний олимларига яхши маълум бўлган. Машҳур тарихчи олим Ибн Ҳишомнинг маълумотига кўра, Шомлик (Сурия) роҳиб Буҳайро, Хадича бинти Ҳувайлид (розияллоҳу анҳо)нинг қариндошлари Варақа ибн Навфал, улуғ саҳобалардан ҳисобланган Салмон Форсийнинг устозлари, муқаддас китоблар орқали пайғамбар келишининг хабарини билган кишилар бўлишган. Бу эса мазкур шахсларнинг янги келадиган дин ҳақида олдинги китоблар воситасида муайян назарий билимларга эга бўлганларидан далолат беради. Шунингдек, у зотнинг келишлари ўзларидан олдинги самовий динларни йўққа чиқариш, пайғамбарларини инкор этиш, уларга нозил бўлган китоблар ва шариъатларини рад этиш учун эмас, балки Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) уларга ҳам ишониб, тасдиқлаш, уларга ҳам самимий муносабатда бўлишга чорловчи, улар ҳақида аниқ маълумотларни хабарини берувчи, ўтган пайғамбарларнинг хатокор умматларини хатоларидан огоҳ этиб, хатоларни такрорламасликка, ношукр бўлмасликка чорловчи, яхшиликни хуш хабарини берувчи, бўлиб келгандирлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг пайғамбар сифатида юборилишлари, динлар тарихида янги, ўзига хос саҳифанинг очилишига сабаб бўлганини, доктор Муҳаммад Халифа Ҳасан шундай зикр қилади: “У пайғамбарларнинг сўнггиси бўлиб, ундан кейин набий ҳам расул ҳам йўқ”. Ушбу маълумот ва шунга ўхшаш хабарларнинг ўзи динлар тарихини яна бир нодир ахборот билан бойитади ва тўлдиради. Чунки динларга оид билимларни ўрганишда, яҳудийлар Одам (а.с.)дан Мусо (а.с.)гача, насронийлар эса Одам (а.с.)дан Исо (а.с.)гача бўлган даврдаги пайғамбарларни, уларнинг ҳаётлари, уларга нозил бўлган шариатлари, тарихи, бошидан кечирган ҳодисалари ва шу кабиларни ўрганадилар. Ислом динида эса аввал айтиб ўтганимиздек, барча пайғамбарлар бирдай кўрилади. Бири бошқасидан устун тутилиши ҳисобига бошқаси камситилмайди. Ислом динида, бу эътиқод масаласи билан боғлиқ бўлиб, ислом вакилининг (мўмин-мусулмон) эътиқоди бусиз мукаммал бўлмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

Download 80.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling