Араб эътиқод, ишонч, итоат худо ёки худолар, ғайритабиий кучлар мавжудлигига ишониш


Демак, издошлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган Христианлик


Download 80.05 Kb.
bet2/15
Sana14.12.2022
Hajmi80.05 Kb.
#1006351
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ДИН

1. Демак, издошлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган Христианлик (юнонча christos – «муқаддас ёғ суртилган», «халоскор») милоднинг I асрида Фаластинда юзага келган. Христианлик таълимотининг пайдо бўлиши Исо Масиҳ шахси билан боғлиқ. Исо шахси ҳақидаги мунозаралар фанда мифологик ва тарихий мактабларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Мифологик мактаб вакиллари Исони тўқима образ сифатида билишса, тарихий мактаб тарафдорлари унинг реал шахс бўлганига ишонч билдиришади.
311 йилда христианлик дин сифатида расмий равишда тан олинди. Шу асрнинг охирида, император Константин даврида христианлик давлат муҳофазасини адо этувчи ва унга раҳнамолик қилувчи давлат динига айланди. 
2. “Библия” китоби
Христианликнинг муқаддас манбаси “Қадимги Аҳд” ва “Янги Аҳд” деб номланувчи икки бўлимдан таркиб топган “Библия” (юнонча – “китоблар”) китоби ҳисобланади. (2-расм)
1054 йилда христианлик дини доирасида илк йирик бўлиниш рўй бериб, натижада православ (Шарқий христианлик) ва католик (Ғарбий христианлик) черковлари юзага келди.
Православлик тарихан христианликнинг шарқий йўналиши сифатида шаклланди. Номланиши юнонча “orthodoxia” – “тўғри эътиқод” тушунчасининг рус тилига таржимасидан – Православлик сўзидан келиб чиққан.
Католиклик христианлик динининг энг йирик йўналиши ҳисобланади. “Католик” сўзи бутун жаҳон, бутун дунё (умумий, дунёвий) деган маънога эга. 
2. Ислом дини энг кенг тарқалган навбатдаги дин бўлиб, бу сўзнинг араб тилидаги луғавий маъноси – таслим бўлиш, бўйсуниш маъноларини беради. Ислом дини таълимоти бўйича Муҳаммад пайғамбар (а.с.) аввалги пайғамбарлар ишини давом эттирган, улар динини қайта тиклаган, Қиёмат олдидан юборилган охирги пайғамбар (Хотам ал–анбийо) – набий ва расул деб тан олинади.
Ислом дини VII асрда Ҳижоз (Ғарбий Арабистон)да пайдо бўлган. Ислом динининг пайдо бўлиши хусусида Ислом манбаларига асосланган диний анъанада у илоҳий ҳодиса, инсонларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ таоло томонидан юборилган охирги таълимот деб ҳисобланади. Ислом талқинида дастлаб яҳудий ва христианлар ҳам айнан мусулмонлар эътиқод қилган Худога ишонганлар.
3. Қуръони карим — Ислом динининг муқаддас китоби
Қуръони карим Ислом динининг муқаддас китоби ҳисобланади. (3-расм) 
Мазкур китобнинг бир неча номлари бўлиб, улардан “Қуръон” (арабча – ўқиш), “Фурқон” (фарқловчи), “ал–Китоб” номлари машҳур. Қуръон 114 та сура, 6236 оятдан иборат. Сура Қуръондан бир бўлак бўлиб, энг ками учта, энг кўпи 286 оятни ўз ичига олади.
Қуръондаги суралар ўз мазмунига ёки нозил бўлган вақтига, яъни хронологик тартибига қараб эмас, балки Муҳаммад (с.а.в.) белгилаб берган тартиб асосида пайғамбар вафотидан кейин жамлаб ёзилган.

Download 80.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling