Араб эътиқод, ишонч, итоат худо ёки худолар, ғайритабиий кучлар мавжудлигига ишониш


Download 80.05 Kb.
bet5/15
Sana14.12.2022
Hajmi80.05 Kb.
#1006351
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ДИН

(رواه البيهقى في شعب الإيمان)
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади” дедилар”. (Имом Байҳақий “Шуабул-иймон” китобида ривоят қилган).
Ян бир ривоятда эса,
عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ فِي النَّفَقَةِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ"
(رَوَاهُ رَزِين)
Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади” – дедилар. (Имом Розийн ривоят қилган).
Ҳадисларда бошқа динлар ҳақидаги маълумотларни назарий жиҳатдан ўрганишда, ўша динларнинг вакиллари томонидан келтирилган маълумотларни узил-кесил ёлғонга чиқармаслик, шу билан бирга фақат шунинг ўзи билангина кифояланиб қолмасликка чақирилади (“Ашуро” куни ҳақида келган ҳадис сўзимизга мисол бўлади). Чунки бошқалар томонидан келтирилган маълумотлар биз учун асос сифатида қараладиган манбаларда қандай баён қилингани ҳамда уларнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ва олимларимиз қандай тушунтиришганини билиш ва шунга кўра йўл тутиш муҳимдир.
Яҳудийлар билан қилинган мунозаралардан бирида, Маҳсур ибн Субҳон исмли кишининг Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан “Қуръон Аллоҳ томонидан нозил қилинган китоб эканига нима далил бўла олади?” – деб сўраганда, Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га қуйидаги оятни нозил қилган:
أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآَنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِنْدِ غَيْرِ اللَّهِ لَوَجَدُوا فِيهِ اخْتِلَافًا كَثِيرًا
Яъни: “Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар (у) Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама-қарши гапларни топган бўлур эдилар”.
Тарихчилар ва сийрат олимлари томонидан ўрганилган маълумотларга асосланиб, бўлиб ўтган мазкур илмий баҳсларда кўпинча эътиқод, нубувват, Қуръони карим ва каби каби мавзулар атрофида кечганини кўришимиз мумкин. Бу илмий баҳслар ўз ечимини топганда, ислом нақадар бағрикенг, халқпарвар ва миллатпарвар дин экани маълум бўлган.
Хулоса қилиб айтганда, шу каби кўплаб маълумотлар билан танишар эканмиз, турли динлар билан боғлиқ хабарларни илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш, ислом динининг илк давриданоқ “Қуръони карим” ва “Суннат”га таянган жараён эканининг гувоҳи бўламиз. Мана шу мустаҳкам таянч кейинги асрлардан тортиб, то бугунги кунгача, динлар тарихини ўрганишда олимларга ва башариятга асосий манба вазифасини ўтаб келмоқда.



Download 80.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling