5-мавзу: КАРТОГРАФИК МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЎПЛАШ, САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ Режа: Графикли маълумотларни компьютерда тасвирлаш принциплари - Графикли маълумотларни компьютерда тасвирлаш принциплари
- Жой объектлари, реал борлиқ ҳодисаларининг компонентлари ва тизимлари фақатгина рақамли кўринишда бўлмай, балки уларни ГИСда қайта ишланиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилган эди. ГИС бир-биридан тубда фарқ қиладиган вектор ва растрли маълумотлар билан ишлаши мумкин.
- Растрли шакл – бу графикли маълумотларнинг (карта, сурат) матрицали сонлар билан ифодаланган кўриниши. Бунда тасвирнинг ҳар бир элементи код бўлиб, у ушбу тасвир рангининг ёрқинлиги билан ифодаланган кўриниши ҳисобланади.
- Векторли шакл – бу объектлар жойлашиши, ташқи чегараси, объектга тегишли бўлган нуқталарнинг координаталари йиғиндиси билан ифодаланган кўринишидир.
Бу икки шакл ўзларининг афзаллик ва камчилик томонларига эга, шунга қарамасдан улар бир-бирини доимо тўлдириб боради. Бу икки шакл ўзларининг афзаллик ва камчилик томонларига эга, шунга қарамасдан улар бир-бирини доимо тўлдириб боради. ГИСларининг фақат векторли ёки фақат растрли шакллари билан ишлайдиган турлари мавжуд, бундай вақтда маълумотлар базаси шаклларнинг фақат биттаси билан тузилади. Энди компьютер хотирасида маълумотлар қандай тасвирланишини кўриб чиқамиз, масалан, бут шаклини (3.1-расм). Маълумки компьютерда иккиланган ҳисоб тизими ишлатилади. Компьютерда барча шакллар тўри бурчакли шаклда бўлади, шу сабабли бутни 9 та тенг бўлакга бўлиш мумкин, ҳар бир қисм оқ ёки қора рангда бўлади. Қора рангни 1, оқни эса 0 билан белгилаймиз. Унда матрицани қуйидагича ёзиш мумкин. - Бу расмнинг компьютерли коди ҳисобланади. Лекин бу кодда расмни ҳар бир бўлагининг ўлчами аниқ эмас, шу сабабли расм бўлагини элементар квадратларга бўлиб чиқамиз. Энди бўлаклар кўп, код эса узун бўлади, унинг учун компьютер хотирасидан 4 та бит ишлатилади.
010
111
010
000011110000
000011110000
000011110000
000011110000
111111111111
111111111111
ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |