5-мавзу: гат ёрдамида муаммолар ечимини топиш
Процессорга махсус талаблар қўйилмайди, лекин тасвирни тахлил қилишда узоқ ўйламасдан уни етарли даражада тез монитор экаранида кўрсатиш талаб қилинади
Download 492.77 Kb.
|
Картографик маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш
Процессорга махсус талаблар қўйилмайди, лекин тасвирни тахлил қилишда узоқ ўйламасдан уни етарли даражада тез монитор экаранида кўрсатиш талаб қилинади.
Мониторнинг диагонали 17 дюймлисини ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас, кўпроқ 19 - 21 дюйм лисида ишлаш маъқул. Монитор 1024 нуқтали бўлиб 1280 дан кам бўлмаган тиниқликни таъминлаши керак. Тасвир рангининг тиниқлик даражаси 16 битдан 32 битгача бўлса, ранглар яхши кўринади. Унинг янгиланиш частотаси секундига 85 гц дан кам бўлмаслиги керак, акс ҳолда кўз хизматининг тезда толиқишига олиб келади. Тайёргарлик босқичида энг асосий вазифа – бу графикли ёки бошқа ахборотларни рақамли кўринишга келтиришдир. Ҳозирги вақтда графикли ахборотларни рақамли кўринишга келтиришнинг учта усули мавжуд: нуқтали, чизиқли ва сканирли. Нуқтали усулда планшет орқали объектларни рақамлаш жараёни дигитализация (ингл. digit - рақам) дейилади. Қўл билан ёки чизиқли усулда дигитализациялашда ахборотлар дастлаб сараланади, турли план, карта ва чизмалар эса махсус тайёргарликсиз ишга қабул қилинади. Дискрет турли кодловчи мослама А4 дан то А0 форматли планшетлардан ва “+” шаклли визирли катталаштирувчи шишадан, қалам ёки кўрсаткич шаклли тиғдан иборат бўлиб, кодловчи мантиқий қурилма билан кабель орқали боғланган. Планшетнинг ишчи юзасида перпендикуляр ҳолда жойлашган мис симлардан иборат тўр шаклидаги ўтказгичлар жойлашган (3.6-расм).
Ҳар бир дигитайзер ўзининг координаталар тизимига эга бўлганлиги сабабли, объектнинг Х ва У координаталари қабул қилинган индикатор орқали аниқланади. Бунинг учун оператор визир ёки кўрсаткични тасвирнинг қандайдир нуқтаси билан мос келтириб, унинг координаталарининг аниқлаши ва белгилаши натижасида буйруқ беради. Эгри чизиқлар синиқ бўлакларга айлантирилади, тўғри чизиқни эса бошланғич ва охирги нуқталари белгиланиб, сўнг улар тўғри чизиқ кўринишида бирлаштирилиб чизилади. Дигитайзерларнинг энг охирги моделлари 0.1 мм аниқликда нуқтанинг координаталарини аниқлашга имкон беради. Нуқтанинг координаталарини аниқлашнинг акустикпринципига асосланган замонавий дигитайзерлар ҳам мавжуд Download 492.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling