Дудуқланиш нутқ тезлиги ва равонлигини пай тортишиши билан бузилиши
Download 41.94 Kb.
|
Дудукланиш сабаб белгилари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дудуқланиш сабаблари ва унинг аломатлари
- Дудуқланиш сабаблари
Дудуқланиш нутқ тезлиги ва равонлигини пай тортишиши билан бузилиши Режа: 1. Дудуқланиш, сабаблари ва унинг аломатлари 2. Дудуқланишни бартараф этишга атрофлича ёндашиш Дудуқланиш сабаблари ва унинг аломатлари Дудуқланиш – бу нутқ аппарати мускулларининг тортишиш натижасида нутқнинг суръат-оҳангининг бузилишидир. Дудуқланиш муаммосини нутқ бузилишлари ҳақидаги таълимотнинг ривожланиши тарихида энг қадимийларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Унинг моҳиятини турлича талқин қилиш фаннинг ривожланиши ва муаллифларнинг бундай нутқ бузилишларига қандай нуқтаи назардан ёндашганликлари ва ёндашаётганлиги даражаси билан боғлиқдир. Дудуқланиш сабаблари Бунгача Хд. Лагузен (1838) ҳам бесамаралик, уят, қўрқув, ғазаб, даҳшатга тушиш, бошнинг қаттиқ лат йейиши, оғир касалланиш, ота-онанинг нотўғри нутқига тақлид қилишни дудуқланиш сабабларига қўшган эди. И.А. Сикорский (1989) нинг биринчи бўлиб таъкидлашича, дудуқланиш болалар ёшига хосдир. Чунки бу даврда нутқ ривожланиши тугалланмаган бўлади. У ирсиятга муҳим аҳамият берди, бунда нимжон болаларда нутқ механизмлари мувозанатини бузадиган бошқача руҳий ва биологик сабабларни (қўрқув, лат Эйиш, юқумли касалликлар, тақлид қилиш) шартли равишда ҳисобга олди. Г.Д. Неткачёв (1909) дудуқланиш сабабларини боланинг оилада нотўғри услубда тарбияланишидан қидирди ва қаттиққўллик билан ҳамда эркалатиб тарбиялаш зарарли деб ҳисоблади. Чет эллик тадқиқотчилар дудуқланишнинг келиб чиқиш сабаблари болаларни нотўғри тарбиялаш, деб кўрсатадилар (А. Шервен, 1908); юқумли касалликларнинг оқибатида аъзоларнинг астенизатсиялашуви (А. Гутсман, 1910); тили чучуклик, тақлид қилиш, инфекция, йиқилиш, қўрқиш, ўқитиш пайтидаги чапақайлик деб белгилашди (Т. Беифшер, 1912; Э. Фрешелс, 1931). Шундай қилиб, дудуқланиш этиологиясида экзоген ва эндоген омилларнинг жами қайд қилинади (В.А. Гиляровский, М.Е. Хватсев, И.А. Власова, Н.И. Красногорский, Н.И. Тяпугин, М. Зееман ва бошқалар). Ҳозирги вақтда дудуқланиш сабабларини икки гуруҳга: мойиллик сабаби («негиз»га) ва келтириб чиқарувчи сабабга («туртки»га) ажратиш мумкин. Бунда айрим этнологик омиллар дудуқланишни ривожлантириши ва уни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Мойиллик сабабларига қуйидагилар киради: Download 41.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling