Дудуқланиш нутқ тезлиги ва равонлигини пай тортишиши билан бузилиши
Дудуқланиш учта даражага ажралади
Download 41.94 Kb.
|
Дудукланиш сабаб белгилари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўртача дудуқланиш
- Дудуқланиш давом этишига кўра қуйидаги турларга ажратилади
- Мактаб ёшидаги дудуқланувчи болаларда дудуқланишни бартараф этиш машғулотлар методикаси
Дудуқланиш учта даражага ажралади:
Енгил дудуқланиш – киши асабийлашган ҳолатида ёки тез гапираётганида дудуқланади. Бундай пайтда тутилиб қолишлар тезда бартараф этилади, дудуқланувчилар ўз нуқсонидан уялмаган ҳолда гапирадилар; Ўртача дудуқланиш – киши тинч, одатдаги вазиятда осон гапиради ва кам дудуқланади; ҳис-ҳаяжонли ҳолатда кучли дудуқланиш юзага келади: Оғир дудуқланиш – киши бутун нутқи давомида, доимий чалғитувчи ҳаракатлар қилиш билан дудуқланади. Дудуқланиш давом этишига кўра қуйидаги турларга ажратилади: доимий – дудуқланиш пайдо бўлгач, турли нутқ шакллари ва вазиятларида бевосита намоён бўлади: тўлқинсимон – дудуқланиш гоҳ кучаяди, гоҳ камаяди, лекин бутунлай йўқолмайди; қайталанувчи – дудуқланиш йўқолиб яна пайдо бўлади, яъни қайталаниш юзага келади, узоқ муддатли эркин тутилишсиз нутқдан сўнг дудуқланиш қайта пайдо бўлади. Мактаб ёшидаги дудуқланувчи болаларда дудуқланишни бартараф этиш машғулотлар методикаси Ўқувчилар билан олиб бориладиган ишларнинг ўз хусусиятлари ва фарқлари мавжуддир: 1.Этакчи фаолият тури ўзгаради: ўйин фаолиятининг элементлари ўқув фаолияти билан бирга мавжуд бўлса ҳам асосий фаолият ўқув фаолияти ҳисобланади. 2.Машғулотларнинг ўйин шакли дарс билан алмаштирилади. 3. Агар мактабгача ёшдаги болаларда барча ишлар оила, тарбиячилар орқали олиб борилса, мактаб ёшида логопед логопедик таъсир этишни ўқитувчи билан ҳамкорликда амалга оширади. 4. Мактабгача ёшда нутқнинг барча элементлари ўйин фаолияти жараёнида логопедга тақлид қилиш асосида тарбияланади. Мактаб ёшидаги нуқсонни онгли бартараф этишдаги кўрсатмаларга, нутқ устида мустақил машқлар бажаришга кўпроқ аҳамият қаратилади. 5. Дудуқланиш мактабда барча предметларнинг ўтиш жараёнида бартараф этилади. 6. Билвосита психотерапия билан бир қаторда ратсионал психотерапия кўринишларидан ҳам кенг фойдаланилади. 7. Нутқий материал ва логопедик машғулот турлари мактаб амалиёти билан яқинлашади (тафовут камайиб йўқолади). Дудуқланишни бартараф этишда мактаб ўқитувчисининг роли каттадир. У синфда дудуқланувчига ғамхўр муносабатда бўлиш муҳитини яратади. Аста-секин дудуқланувчини доска олдида мустақил жавоблар беришига олиб боради. Ўқитувчи дудуқланувчининг оиласи ва логопед билан доимий алоқада бўлади. Дудуқланувчи тушкун кайфиятга тушган вақтларда ўқитувчи уни руҳлантириши, далда бериши керак, унинг диққатини шахсиятининг ижобий томонларига, ўзини қизиқтирган фаолиятига йўналтиради. Ўқитувчи дудуқланувчини синфнинг ижтимоий ҳаётига жалб этади. Айнан кичик синфлар ўқитувчиси дудуқланувчининг асосий қизиқишини аниқлайди ва унинг ривожланишига ёрдам беради. Замонавий логопедия ютуқлари шуни кўрсатадики, нутқ-устида олиб бориладиган коррексион иш ҳеч қачон фақат расмий машқлар билан чегараланмаслиги лозим. Дудуқланувчи боланинг фақат нутқ машғулотлари (коррексияси) тизими ҳақида гапирмай, балки унинг реабилитатсион тарбияси ҳақида ҳам гапириши муҳимдир. Айни вақтда дудуқланувчи ўқувчилар билан олиб бориладиган логопедик машғулотларда таклиф қилинган методик тавсияномалардан фойдаланиляпти. Бу тавсияномалар мактабгача ёшдаги болалар билан (кичик мактаб ўқувчилари учун) ёки ўсмирлар ва катталар билан ишлаш учун (катта ёшли амактаб ўқувчилари учун) таклиф этилган. Масалан, Н.А.Чевелева қўл меҳнати фаолияти жараёнида 1-4 синф дудуқланувчи ўқувчилар нутқини тўғрилаш тизимини таклиф этади. Аслини олганда бу методика аввалги тавсия этилган логопедик машғулотлар тизимидан кам фарқ қилади. Асосан ўқувчилар билан ишлаш учун таклиф этиладиган, қўлда ясаладиган буюмлар мураккаблиги ва танлаш ўзгартирилган. Download 41.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling