Дудуқланиш нутқ тезлиги ва равонлигини пай тортишиши билан бузилиши


ота-оналарнинг невропатик касалланиши


Download 41.94 Kb.
bet2/8
Sana31.01.2023
Hajmi41.94 Kb.
#1145973
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Дудукланиш сабаб белгилари

ота-оналарнинг невропатик касалланиши (марказий нерв системасининг фаолиятини бўшаштирувчи ёки издан чиқарувчи нерв касалликлари, юқумли ва жисмоний касалликлар);
дудуқланувчининг ўзидаги невропатик хусусиятлар (тунги қўрқув, энурез, кучли қўзғалувчанлик, ҳис-ҳаяжонли зўриқиш);
конституционал мойиллик (вегетатив нерв системасининг касалланиши ва олий нерв фаолиятининг жуда ҳам нозиклиги, унинг руҳий шикастланишга алоҳида дучор бўлиши);
наслий бузилиш (дудуқланиш нутқ аппаратининг туғма заифлиги асосида ривожланади, у авлоддан-авлодга ретсессив аломат тарзида ўтиб бориши мумкин). Агар ташқи муҳит дудуқланишга салбий таъсир кўрсатса, экзоген омилларнинг таъсирини эътиборга олиш лозим;
бош миянинг турли даврлардаги ривожланишида, кўплаб салбий омиллар таъсирида шикастланиши: она қорнидаги ва туғма жароҳатланиш, асфиксия; постнатал – юқумли касалликлар, турли хил болалар касалликларидаги жароҳатли ва трофик-алмашинув бузилишлар.
Кўрсатилган сабаблар жисмоний ва руҳий соҳаларда турли хил патологик ўзгаришларни келтириб чиқаради. Нутқ ривожланишининг кечикишига, нутқнинг заифлашувига олиб келади ва дудуқланишнинг ривожланишига имкон беради.
Номувофиқ шартларга қуйидагилар киради:
Болаларнинг жисмоний заифлиги; мия фаолиятининг ёшга боғлиқ хусусиятлари бош мия катта яримшари асосан боланинг беш ёшга Этганида шаклланади, айнан шу ёшда бош мия фаолиятидаги функсионал ассисметрия юзага келади. Онтогенетик жиҳатдан ўта табақалашган ва кеч Этилган нутқ функсияси, айниқса, нозик ва заиф бўлади. Шу билан бирга, ўғил болалардаги нутқ функсиясининг қиз болалардагига нисбатан кеч ривожланиши улардаги нерв системасининг заифлашувига сабаб бўлади;
нутқнинг жадал ривожланиши (3–4 ёшда), бунда унинг коммуникатив, идрок этиш ва мувофиқлаштирувчи фаолиятлари катталар билан бўладиган мулоқот таъсири остида тез ривожланади. Бу даврда кўпгина болаларда бўғин ва сўзларни такрорлаш (интегратсия) кузатилади.
У физиологик характерга эгадир; боланинг яширин, руҳий сиқилиши, атрофдагилар билан салбий муносабатлар асосида тез таъсирланиш; муҳим талаблар ва уни англаш даражаси ўртасидаги зиддият;
Бола ва катталар ўртасидаги ижобий эмотсионал алоқаларнинг нотўкислиги. Ҳиссиётли (емотсионал) зўриқиш пайдо бўлади, у сиртдан кўпинча дудуқланиш билан ниҳояланади;

Download 41.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling