1-Мавзу. Мутахассисликка кириш фани ва укитиш жараёнининг баъзи масалалари (2 соат) Режа
Download 17.87 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Мутахассисликка кириш фани ва унинг вазифалари
1-Мавзу. Мутахассисликка кириш фани ва укитиш жараёнининг баъзи масалалари (2 соат) Режа: Мутахассисликка кириш фани ва унинг вазифалари Олий мактабнинг ўрта мактабга нисбатан ҳусусиятлари. 1. Мутахассисликка кириш фани ва унинг вазифалари Ўзбекистон қадимдан юқори даражада тараққий этиб келган деҳқончилик ва шаҳар маданиятининг бешиги бўлиб, у бир неча минг йиллик тарихга эга. Ўлка аҳолиси мазкур ҳудуд учун анъанавий бўлган пахтачилик, ипакчилик, боғдорчилик, узумчилик, полизчилик билан шуғулланиб келган. Ҳунармандчиликнинг қатор хиллари ривожланган. Тарихий давр ичида ўзбек авлодлари суғориш ишларини кенг йўлга қўйган эдилар. Жаҳонда Ал-Хоразмий, Имом ал Бухорий, Аҳмад ал Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Нақшбандий, Амир Темур, Алишер Навоий, Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон каби номлари дунѐга танилган қомусий олимлар, шоирлар, маърифатчилар, лашкарбошиларни этказиб берган ўзбек халқи ўз мамлакатининг мустақил бўлишини орзу қилиб келган эди. Муштоқлик билан кутилган ана шу кун келди. 1991 йил Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очди, шу йилнинг 1 сентябрида мамлакатимиз мустақиллиги эълон қилинди. 1992 йил 2 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Ўзбекистон Республикасининг ўз таркибига кириши тўғрисида қарор қабул қилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон жаҳон тарихида нуфузли бўлган ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин таълим тўғрисида қонун қабул қилинди. Кадрлар тайѐрлашнинг миллий дастури тасдиқланди. Бу ҳужжат таълим тизимининг барча бўғинларида чуқур ислоҳотлар асосида давлатимиз сиѐсатини устувор йўналишини белгилаб берди. Таълим жараѐнининг мазмуни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Бу босқичнинг дастлабки йўналиши ―Мутахассисликка кириш‖ ўқув курсини ўрганишдан бошланади. Бу курсни ўрганиш жараѐнида талаба фақат олий таълим ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш билан чегараланмасдан, унинг ўрта таълимдан фарқини яхши тушуниб олиши керак, олий мактабни тузилиши ўқув жараѐнининг ташкилий масалалари, тартиб интизом, йўналишлари ҳақида этарли даражада хабардор бўлиши керак. Бу биз ўрганаѐтган курснинг умумий вазифаси ва йўналишидир. Download 17.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling