Маълумотлар форматлари стандартлари, ташқи қурилмалар билан маълумот алмашиш, интерфейсларни ташкил этилиши
Режа:
Маълумотлар форматлари стандартлари
Ташқи қурилмалар билан маълумот алмашиш
Интерфейсларни ташкил этилиши
Калит сўзлар: Маълумотлар форматлари, ташқи қурилмалар, интерфейслар, компютернинг асосий теҳник ҳусусиятлари.
Маълумотлар форматлари стандартлари
Компютерларда ифодаланиши мумкин бўлган маълумотларнинг хилларини иккита туркумга ажратиш мумкин:
Рақамли маълумотлар, яъни сонлар билан ифодаланувчи маълумотлар.
Рақамли бўлмаган маълумотлар.
Рақамли маълумотлар:
Бутун сонлар. Рақамли маълумотларнинг асосийси – бу бутун сонлардир. Бутун сонлар компютерда иккилик сонлар кўринишида сақланади. Улар одатда 8, 16, 32 ва 64 битли узунликлардан бирига эга бўлишлари мумкин. Компютерда бутун сонлар ишорали ва ишорасиз кўринишларда ифодаланиши мумкин. 32-разрядли сўз ёрдамида 0 дан 232-1 гача бўлган ишорасиз, ҳамда -231-1 дан +231-1 гача бўлган ишорали бутун сонларни ифодалаш мумкин.
Бутун бўлмаган сонлар. Бутун бўлмаган сонларни (3,14; 0,495; 0,0056; …) ифодалаш учун сурилувчи нуқтали сонлар ишлатилади. Уларнинг узунликлари 32, 64 ёки 128 битгача бўлиши мумкин.
Ўнлик сонлар. Бунда ўнлик системасида ёзилган ҳар бир рақам, иккилик системасидаги тўртта рақам билан алмаштирилади. Иккита ўнлик рақам, битта байтга жойлаштирилади. Бу иккилик-ўнлик формати деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |