Низомий номли тошкент давлат
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
21 maktabgacha va korrektsion ped
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ Нуркелдиева М. Мактабгача ва коррекцион педагогика
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМЛИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ Нуркелдиева М. Мактабгача ва коррекцион педагогика (маъруза матнлари) Тошкент-2013 КИРИШ Мамлакатимизда мустақиллик йўлидаги илк қадамларданоқ жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олган сиѐсий ва иқтисодий туб ислоҳатлар амалга оширила бошланди. Таълим соҳасида, жумладан унинг биринчи поғонаси ҳисобланмиш мактабгача таълим соҳасида ҳам катта ўзгаришлар кузатилмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатда таълим муассасалари фаолиятини меъѐрлаштирувчи “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури”, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тўғрисида Низом”, “Мактабгача ѐшдаги болаларнинг таълим тарбиясига қўйиладиган давлат талаблари” каби давлат ҳужжатлари қабул қилинди. Ислоҳ этиш жараѐнида болаларга таълим ва тарбия бериш вазифалари, мазмуни, шакл ва услублари, шунингдек, мактабгача педагогика фани тараққиѐтининг усувор йўналишлари қамраб олинмоқда. “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддаси орқали фарзандлар тарбияси ва таълим олишлари, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси борасида ота- оналарнинг ўрни ва жавобгарлиги оширилди. “Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ бола мактабгача таълимни оилада, мактабгача таълим муассасаларида олади. МТМларда таълим-тарбияни тарбиячи педагоглар амалга оширади. Ҳар бир ота-она ўз фарзандини билимдон, юксак маҳоратли, одобли педагог-тарбиячи қўлида таълим-тарбия олишни хохлайди. Жамият талаби даражасидаги тарбиячи-педагогларни етиштириш педагогика олий ўқув юртларининг мактабгача таълим йўналиши зиммасига тушади. Мутахассислик фани бўлган мактабгача педагогикаси фанининг назарий аосолари, таълим-тарбия беришнинг тартоиб қоидалари, Ўрта Осиѐ ва жаҳон маърифатпарвар, мутафаккир олимларнинг асарларига суянган ҳолда комил инсонни тарбиялашга асосланади. “Мактабгача педагогика” фанининг ўрганиш орқали талабалар туғилгандан етти ѐшггача бўлган болаларни оилада ва МТМда таълим-тарбия ишлари мазмуни ва методларини, уни ташкил этиш шаклларини, болаларни мактабга тайѐрлашнинг самарали методларини билиб оладилар. Бир сўз билан айтганда, бугунги педагогика фани ҳақли равишда баркамол авлодни комил инсон бўлиб етишиши йўлидаги қонуниятларни ўргантувчи фан сифатида жамиятда ўз ўрнини топиши лозим. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling