Мавзу юзасидан тест топшириқлари:
1. Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларининг замонавий тизими
қайси бандда тўғри ѐритилган?
а) Ясли-боғча, мактабгача муассаса-мактаб
б) Боғча-мактаб-лицей мажмуаси
в) Мактабгача таълим муассасаси-мактаб-лицей, нодавлат мактабгача таълим
муассасалари
г) Мактаб, лицей, боғча-мактаб
2. Кадрлар тайѐрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш омиллари қайси қонунда белгилаб
берилган?
а) Таълим тўғрисидаги Қонунда
б) Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида
в) Ўзбекистон Республикаси Конституциясида
г) Мактабгача таълим тўғрисидаги Низомда
3. Таълим тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддаси қайси таълимга бағишланган?
а) Ўрта махсус, касб-ҳунар тизимига
б) Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш
в) Мактабдан ташқари таълим
г) Оиладаги таълим ва мустақил равишда таълим олиш
4. Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тўғрисидаги Низомнинг мақсади қайси
банддан тўғри келтирилган?
а) Бола шахсини мактабгача ѐшдаги болалар таълим тарбиясига қўйиладиган давлат
талабларига мувофиқ соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайѐрланган тарзда шакллантириш
б) Мактабгача таълим ѐшидаги болаларни жисмоний ва ақлий жиҳатдан соғлом ва етук
қилиб тарбиялаш
в) 6-7 ѐшли болаларини комил инсон қилиб, мактаб таълимига тайѐрлаш ақлий-аҳлоқий
етук инсон қилиб тарбиялаш
г) Мактабгача ѐшдаги болаларни мактаб таълимига тайѐрлаш
5. Мактабгача таълим муассасасининг юридик шахс ҳуқуқи қайси қонунда белгилаб
берилган?
а) Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастуридан
б) Мактабгача таълим тўғрисидаги Низомда
в) Таълим тўғрисидаги Қонунда
г) Мактабгача таълим Конституциясидан
2-мавзу: МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ РЕЖАЛАШТИРИШ, МОЛИЯВИЙ
ТАЪМИНЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ ПРИНЦИПЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |