Низомий номли тошкент давлат


Режалаштиришнинг асосий боскичлари ва турлари


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/39
Sana18.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1030512
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39
Bog'liq
21 maktabgacha va korrektsion ped

 
2.2. Режалаштиришнинг асосий боскичлари ва турлари. 
Режалаштириш Истиқбол ва жорий турлардан иборат.
Истиқбол режада 10 ѐки 5 йилларга мўлжалланади. Бу халқ таълими молиявий экономия 
бўлимларда ва узоқ муддатга мўлжалланган режаларда акс этади. 
Жорий режалаштириш. Бу ҳар йили амалга ошириладиган молиявий хўжалик ишларидир. 
Мактабгача таълим муассасалари ва юқори бўлимларнинг муносабати, режа, бошқариш, 
Давлат корхонаси бирлашмаси тўғрисидаги Халқ таълимида хўжалик механизмининг 
асосий қоидалари доирасидаги қонуннинг айрим қоидаларига риоя қилиш асосида иш 
юритади. Юқори бўлим муассасси қонунчилигида белгилангаи ҳуқуқлари доирасидагина 
кўрсатма берилиши мумкин. Юқори бўлимнинг муассаса фаолиятини қонунчиликка риоя 
қилиниши, социологик мулкининг бажарилишини назорат қилади. Муассасасининг ишлаб 
чиқариш ва молиявий хўжалик фаолиятини назорат қилиб ва бажариладиган ҳуқуққа эга 
бўлган бошқа ташкилотлар томонидан манфаатдор ташкилотларни жалб қилган ҳамда 1 
йилда бир маротаба комплекс равишда амалга оширилади. Мактабгача таьлим 
муассасаларининг ҳаракат сметалари муассасани сақлашга мўлжалланган маблағининг 
ҳажми қайси мақсадга сарфланиши ва кварталлар бўйича тақсимланиши белгилаб 
берадиган асосий ҳужжат ҳисобланади. Ана шу сметага асосланиб бюджетга болалар 
муассасасининг молиявий эҳтиѐжи учун пул ажратиш кўзда тутилади ва маблағ 
ажратилади. 
Мактабгача таълим муассасалари вазирликлар, идоралар, халқ депутатлари советлари 
кўрсатмасига биноан уларга буйсунган корхоналар муассасалар, халқ депутатлари 
томонидан халқ хўжалиги режасида белгилаб берилган болалар контингенти доирасида 
тузилади. 
Таълимни ва кадрлар тайѐрлашни молиялаштириш тизими такомиллаштирилади, унинг 
кўп вариантли (бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари манбалардан) тизими 
жорий этилади, таълим муассасаларининг ўзини ўзи пул билан таъминлаши 
ривожлантирилади, хусусий ҳамда чет эл инвестицияларини таълим соҳасига жалб этиш 
рағбатлантирилади. 
Республика фуқаролари учун кейинчалик уларни тўлашнинг мослашувчан тизимига 
асосланган таълим кредитлари бериш механизми шакллантирилади. Узлуксиз таълим ва 
кадрлар тайѐрлаш тизимини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда донорлик ва 
ҳомийларнинг мавқеи кучайиб боради. 
Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, тадбиркорлик, маслаҳат, эксперт, ноширлик, ишлаб 
чиқариш, илмий ҳамда уставда белгилаб қўйилган вазифаларгамувофиқ бошқа тарздаги 
фаолият ҳисобидан таълим муассасаларининг даромадлари кўпайиши таъминланади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling