Ислом маърифатчилиги ва рационалистик тафаккур ривожи


Download 0.68 Mb.
bet1/4
Sana09.06.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1469326
  1   2   3   4
Bog'liq
islom marifatchiligi va ratsionalis

Ислом маърифатчилиги ва рационалистик тафаккур ривожи


Тарих факултети
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими
йўналиши 3-босқич талабаси
Қосимов Сарвар

Мантиқий тафаккур эҳтиёжи.


Аллоҳ таоло Қуръони карим орқали марҳамат этган мукаммал Тавҳид таълимотини аҳли башар томонидан англаб етишнинг илк поғонаси бўлмиш Сунна босқичи ўзининг инкор этиб бўлмайдиган фазилат ва ютуқларига эга эканлиги олдинги бобда қайд этиб ўтилди. Бу босқичда ислом маънавиятининг пойдевори ҳисобланувчи шариат аҳкомлари ва ислом ахлоқи шаклланди. Тавҳид таълимотининг илк талқини бўлмиш ушбу қадриятлар тизими умумминтақа маънавиятининг такомилида нақадар муҳим бўлганлиги ҳар қандай шубҳадан ҳолидир. Бу босқич қадриятларини бироз бўлса-да инобатга олмаслик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳам тарих тажрибасида неча бор синалган ҳақиқат.
Аммо Тавҳид таълимотини бутун борлиғи, моҳияти билан англаб олиш учун бўлган ҳаракат бу босқичда тўхтаб қолгани йўқ. Ислом минтақа маънавиятининг такомил тарихи яна бир қатор босқичларни босиб ўтди. IX асрдан бошлаб ушбу маънода янги йўналишлар бўй кўрсата бошлади ва кейинги асрларда улар етакчи мавқега кўтарилди.
    • илм даражасига кўтарилмаган, моҳиятан англаб етилмаган, фақат ибрат асосидаги эътиқод бўлиб, унинг эгалари турли ботил йўналишлар ва ақидапарастлик таъсирига осон берилиш хавфидан холи эмаслар.

Тақлидий имон

Таҳлилий имон
    • асосий тафаккур турларидан, сабаб-оқибат боғланишлари асосида фикр юритиш. Инсоннинг ўзи билган нарсаларини ўзаро фикрий қиёслаш ва таҳлил қилиш орқали ҳосил қилган билимлари мантиқий билим дейилади.

Мантиқий тафаккур
Ислом маърифатчилиги босқичи
миллий маънавиятимизнинг Ислом минтақа маданияти доирасидаги такомилининг иккинчи босқичи ва етакчи тамойилларидан бири, X-XI асрларда ўзининг энг юксак такомилини намоён қилган ва Тавҳид Ҳақиқатини мантиқий тафаккур даражасида англаб етишга эришилган бу тамойилни Илм маърифати деб таърифлаш жоиздир. “Ислом маърифатчилиги” - инсоният англаб етган барча мавжуд билимлар моҳиятан Тавҳид эътиқодига мувофиқ эканлигини илм ва мантиқий таҳлил воситасида исбот қилишга қаратилган турли йўналишдаги қомусий алломалар гуруҳининг умумий фаолиятини англатади.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling