Ислом маърифатчилиги ва рационалистик тафаккур ривожи
Борлиқ ҳақиқатини англаб етишнинг турли йўналишлари
Download 0.68 Mb.
|
islom marifatchiligi va ratsionalis
Борлиқ ҳақиқатини англаб етишнинг турли йўналишлари.Хуллас, иккинчи босқичда ақлга, мантиқий тафаккурга таяниш натижасида ҳақиқатни англаб етишнинг турли мувозий (параллел) йўналишлари шакллана бошлади. Сунна доирасидаги мазҳабларга қараганда энди бу даврда шаклланган фикрий оқим ва йўналишларнинг ўзаро фарқи анча-мунча сезиларли тус олган ва ўзаро мунозара ҳам кучайган эди. Бу даврнинг катта-кичик оқимлари ниҳоятда кўп бўлганлиги сабабли биз фақат энг муҳимларигагина тўхталиб ўтамиз. Уларни танлашда ўз билгимизча иш кўрмаслик учун ушбу даврнинг энг нуфузли намояндаларидан бўлмиш Имом Абу Ҳамид Ғаззолий (1058-1111) ҳамда мутафаккир шоир ва олим Умар Хайём (1048-1122) санаб ўтган йўналишларнинг ўзига диққат қаратсак, кифоя қилса керак. Чунки бу давр ислом минтақасининг тафаккур оламини қамраб олиш учун ўнлаб эмас, балки юзлаб жилдлар битиш керак бўлади ва бу гаплар асло муболаға эмас. Энг ажойиби шуки, даврнинг энг муҳим йўналишларини ажратиб олишда буюк мутакаллим Ғаззолий ва буюк файласуф ва табиийунчи (табиий фанларни ўрганувчи) Умар Хайём мутлақо бир хил хулосага келганлар. Демак, бу хулоса кўп жиҳатдан ўша даврда мавжуд ҳақиқатни акс эттирган, дейиш мумкин. Калом (илми) – Нақлий ва ақлий билимлар уйғунлигига таянган хос ислом фалсафаси ва илоҳиёт илми. Калом илмининг дастлабки йирик оқими бўлган мўътазила дин ақидаларини ақл тарозисида ўлчаб талқин этишга асосланган эди, бу оқим вакиллари исломнинг энг муҳим икки масаласи - Адолат ва Тавҳид тушунчалари талқинида шу даражада илгари кетдиларки, улар изидан ислом маърифатчилигининг буюк тўлқини келиши даврнинг мантиқий тақозоси бўлиб қолди. Исломнинг мўътазила талқини Халифа Маъмун (813-833) замонида расмий таълимотга айланиб, ҳатто унинг қарашларига қўшилмаган руҳонийлар тазйиқ остига олина бошланди. Бу ҳолат то 849 йилда халифа Мутаваккил (847-866) бундай баҳсларни тақиқлаш ҳақида фармон чиқаргунча давом этди. X асрга келиб, калом илмининг ашария ва мотуридия оқимлари шаклланди. Калом фалсафаси Тавҳид таълимотини минтақадаги барча эски ақидалар мажмуидан ҳар томонлама устунлигини ақл ва мантиқ қудрати билан исботлаб бергач, исломнинг маънавий мавқеи беқиёс юксалиб кетди, шу билан бирга Қуръони карим оятларида таъкидланган тарихий тадрижийлик қоидаси чуқурроқ идрок этила бошланди. Аллоҳнинг охирги китоби келтирган маънавий бойликни теран англаб етиш учун исломгача яратилган бутун маданий меросни чуқур ўрганиш ва тўғри талқинда ўзлаштириш лозимлиги маълум бўлиб қолди. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling