Ислом маърифатчилиги ва рационалистик тафаккур ривожи


Нақлий билимлар – илоҳий китоблар орқали ёки турли йўллар билан (асосан, ёзма манбаларда) ўтмиш аждод-лардан етиб келган билимлар


Download 0.68 Mb.
bet3/4
Sana09.06.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1469326
1   2   3   4
Bog'liq
islom marifatchiligi va ratsionalis

Нақлий билимлар – илоҳий китоблар орқали ёки турли йўллар билан (асосан, ёзма манбаларда) ўтмиш аждод-лардан етиб келган билимлар.

  • Нақлий билимлар – илоҳий китоблар орқали ёки турли йўллар билан (асосан, ёзма манбаларда) ўтмиш аждод-лардан етиб келган билимлар.
  • Ақлий билимлар - инсон ўз тафаккури билан етишган билимлари. Улар ҳам ўз навбатида бир нечта турга бўлинади: (1) - ҳаётни куза-тиб ва таҳлил этиб ҳосил қилинган билимлар, (2) – мантиқий, яъни билган нарсаларини ўзаро фикрий қиёслаш ва таҳлил қилиш орқали ҳосил қилинган билимлар, (3) - амалий фао-лият жараёнида ва ёки ўрганиш билан ҳосил қилин-ган малака ва кўникмалар шаклидаги билим.
  • “Фозил шаҳар” – Абу Наср Форобий талқинида "Инсон-лари ҳақиқий саодатга эри-шиш йўлида бир-бирига ёрдам бериш учун бирлашган шаҳар”. Ҳар бир инсон Ҳақ олдидаги масъулиятини тўғри англаб, камолот сари ўзи интилар экан, ўзгаларнинг ҳам худди шундай интилишига кўмакдош бўлишга астойдил уринса, натижада "фозил шаҳар" (жамият, миллат, мамлакат) вужудга келади. Улуғ алломанинг бу қарашлари бугунги кундаги “фуқаролик жамияти” тушун-часини мукаммал ифодалайди.

Ботиния – Ислом маърифатчилиги босқичида шаклланган Борлиқ ҳақиқатини идрок этишга оид яна бир йирик йўналиш бўлиб, унинг асосида исмоилия бидъати ётади. Исмоилия бидъати тарғиботчилари ўзларининг мураккаб фалсафий тизимини ишлаб чиқиб, шу асосда билимни зоҳирий (ташқи) ва ботиний (ички) даражага ажратдилар. Зоҳирий билим авом учун мўлжалланган бўлиб, асосан шиа мазҳаби шариат аҳкомларига мос келарди. Ботиний билим эса фақат танланган тор доира - хослар орасидагина тарқалиши назарда тутилар ва борлиқни идрок этишнинг мураккаб фалсафий тизимидан иборат эди. Ботиний билимлар қомуси сифатида шуҳрат қозонган буюк мерос - X асрда яратилган 52 рисоладан иборат “Расоили иҳвон-ус-сафо ва хуллон ул-вафо” (“Пок биродарлар ва вафодор дўстлар рисолалари”) мажмуаси бўлиб, бу мукаммал қомус исломгача ҳосил бўлган илмий-фалсафий меросни чуқур ўзлаштириш асосида юзага келган бўлиб, минтақа илмининг кейинги ривожига катта таъсир кўрсатди. Ботиния йўналиши асосан исмоилия бидъатига боғлаб талқин этилса ҳам, аслида ўша даврларда кўпчилик расмий ақидага мухолиф қарашлар шу ном остида умумлаштириб талқин қилинганлигини ҳам назардан қочирмаслигимиз керак.


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling