Такдимот мавзу: Ислом маърифатчилиги ва рационалистик тафаккур ривожи


Download 0.72 Mb.
Sana04.02.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1161322
Bog'liq
MA\'NAVIYAT


ТАКДИМОТ
МАВЗУ: Ислом маърифатчилиги
ва рационалистик
тафаккур ривожи.
БАЖАРДИ:ЗИКИРОВ.Х.М.
Мантиқий тафаккур эҳтиёжи.
Аллоҳ таоло Қуръони карим орқали марҳамат этган мукаммал Тавҳид таълимотини аҳли башар томонидан англаб етишнинг илк поғонаси бўлмиш Сунна босқичи ўзининг инкор этиб бўлмайдиган фазилат ва ютуқларига эга эканлиги олдинги бобда қайд этиб ўтилди.
Бу босқичда ислом маънавиятининг пойдевори ҳисобланувчи шариат аҳкомлари ва ислом ахлоқи шаклланди. Тавҳид таълимотининг илк талқини бўлмиш ушбу қадриятлар тизими умумминтақа маънавиятининг такомилида нақадар муҳим бўлганлиги ҳар қандай шубҳадан ҳолидир.
Бу босқич қадриятларини бироз бўлса-да инобатга олмаслик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳам тарих тажрибасида неча бор синалган ҳақиқат.
Аммо Тавҳид таълимотини бутун борлиғи, моҳияти билан англаб олиш учун бўлган ҳаракат бу босқичда тўхтаб қолгани йўқ. Ислом минтақа маънавиятининг такомил тарихи яна бир қатор босқичларни босиб ўтди. IX асрдан бошлаб ушбу маънода янги йўналишлар бўй кўрсата бошлади ва кейинги асрларда улар етакчи мавқега кўтарилди.
Замон ўзгарувчан, инсон табиати эса беқусур эмас. Пайғамбаримиз вафотидан сўнг унинг энг яқин саҳобалари, ул зот ишонган, таянган, кўнгил боғлаган инсонлар орасида нафақат ички рақобат, баҳс ва келишмовчиликлар, балки қонли тўқнашувлар, ростмана жанглар содир бўлди.
Биргина пайғамбаримиз рисолатига биринчилардан бўлиб имон келтирган ҳазрат Али билан бошқа бир гуруҳ, яъни Талха, Зубайр каби саҳобалар орасида юз берган жиддий тўқнашув, унда Талха ва Зубайрнинг ҳалок бўлиши билан алоқадор ҳодисаларни мисол келтирсак, шунинг ўзиёқ воқеликнинг нақадар мураккаб эканлигига гувоҳлик беради.
Бунинг устига Пайғамбаримиз ҳаётлик даврларига нисбатан кейинги асрларда минтақа халқлари ижтимоий такомилида катта ўзгаришлар юз берди, уларни инкор этиш, Расулуллоҳ давридаги муслимлар уммасининг ҳаёт тарзига тўлиқ қайтиш, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар тақозосини тан олмаслик кейинги асрлар минтақа аҳли учун имкондан ташқари эди. Бундан ташқари Сунна босқичида Расулуллоҳ ибрати кўпгина саволларга бевосита жавоб топиш
имконини берган бўлса, кейинроқ бориб, бирмунча мураккаброқ, жиддий фикр юритишни талаб қиладиган муаммолар пайдо бўла бошлади.
Тақлидий имон – илм даражасига кўтарилмаган, моҳиятан англаб етилмаган, фақат ибрат асосидаги эътиқод бўлиб, унинг эгалари турли ботил йўналишлар ва ақидапарастлик таъсирига осон берилиш хавфидан холи эмаслар.
Натижада ақл билан, аниқроғи мантиқий тафаккур билан иш олиб боришга эҳтиёж кучайди. Масаланинг яна бошқа жиҳати ҳам борки, Сунна босқичи - ибрат йўли. Агар илм бўлмаса, ибрат тақлидга айланиш хавфи бор. Тақлидчилик эса исломда доим қораланади. Шундай экан, маърифатчилик давр тақозоси, ҳаётий эҳтиёждир.
Таҳлилий имон – чуқур билим ва тафаккур натижасида шаклланган, юксак маънавият эгалари, ориф инсонларга хос моҳиятан англаб етилган эътиқод.
Мантиқий тафаккур - асосий тафаккур турларидан, сабаб-оқибат боғланишлари асосида фикр юритиш. Инсоннинг ўзи билган нарсаларини ўзаро фикрий қиёслаш ва таҳлил қилиш орқали ҳосил қилган билимлари мантиқий билим дейилади.
мантиқий тафаккур қудрати лозим эди. Дарҳақиқат, IX асрда Эронда, қисман, Мовароуннаҳр ва Хуросон да, Маздаясна эътиқоди ҳануз кенг урф бўлибгина қолмай, ҳатто бу таълимот
хусусида бугунги кунгача етиб келган муҳим асарлар яратилгани бизга маълум.
Ислом маърифатчилиги босқичи – миллий маънавиятимизнинг Ислом минтақа маданияти доирасидаги такомилининг иккинчи босқичи ва етакчи тамойилларидан бири, X-XI асрларда ўзининг энг юксак такомилини намоён қилган ва Тавҳид Ҳақиқатини мантиқий тафаккур даражасида англаб етишга эришилган бу тамойилни Илм маърифати деб таърифлаш жоиздир. “Ислом маърифатчилиги” - инсоният англаб етган барча мавжуд билимлар моҳиятан Тавҳид эътиқодига мувофиқ эканлигини илм ва мантиқий таҳлил воситасида исбот қилишга қаратилган турли йўналишдаги қомусий алломалар гуруҳининг умумий фаолиятини англатади.
ХУЛОСА.
Моддий нарсалар одамга жисмоний озиқ ва қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди. Фақат моддий жиҳатдан таъминланиш билан кифояланиш – онгсиз ва руҳсиз маҳлуқотларга хос. Маънавиятга интилиш эса руҳ ва онг эгаси бўлмиш одамзотгагина хос фазилатдир. Маънавият одамнинг ақлий ва руҳий олами мажмуи каби мураккаб ижтимоий ҳодисадир.
Эътиборингиз учун раҳмат!!!
Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling