15-мавзу: глобал коррупция ижтимоий маданий инқироз сифатида режа


Download 48.78 Kb.
bet5/6
Sana28.02.2023
Hajmi48.78 Kb.
#1237912
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 мавзу

- коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
- манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари вақонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари деб:

  • қонунийлик;

  • фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

  • очиқлик ва шаффофлик;

  • тизимлилик;

  • давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;

  • коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;

  • жавобгарликнинг муқаррарлиги, белгилаган.

Қонуннинг 5-моддасида Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;

  • Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати;

  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти.
Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи, бу жараёнда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилиши белгиланган. Ушбу комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши қайд этилган. Бу меъёр коррупцияга қарши курашнинг доимий ва изчил тус олишида муҳим аҳамиятга эга.
Қонунда белгиланганидек, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этади. Тўғри ишлаб, тўғри яшаш саодатини болаликдан, ёшликдан ўрганган одам мард ва ҳалол бўлади. Адолатсизлик, қонунга ҳурматсизлик, касбу амалга, ишончга хиёнат қилиб бўлмаслигини ўқиб-уққан, порахўрлик ва коррупцияга, суиистеъмолчиликка қарши ўзида иммунитет ҳосил қилган ёшлар келажакда журъатли, виждонли инсон бўлиб етишади. Қонунга, тартиб-қоидаларга ҳурмат сақлаб, эл-юртга садоқат билан хизмат қилади. Ҳалол меҳнат билан топилмаган бойлик тотли бўлмаслигини, ҳеч кимга буюрмаслигини, яхшилик эмас, ёмонлик ва кулфат келтиришини тушунади.
Ушбу Қонуннинг яна ўзига хослиги, Қонуннинг 5-бобида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги назарда тутилган.
Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалар ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз».
Президент Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да мамлакатда корупцияга қарша курашни самарали ташкил этиш бўйича вазифалар қўйилди. Унинг 2-йўналиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш вазифаларини ўз ичига олиб, унинг 4-бандида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш вазифалари қўйилди. Хусусан унда коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш тизимини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди..
Бундан ташқари, Президентимиз 2019 йил 27 майда “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонини имзолади. Мазкур Фармон билан 2019—2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилиниб, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Фармонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳам белгилаб берилди. Жумладан, суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш, давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш, коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш каби масалалар шулар жумласидандир.
Бундан буён идоравий коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш орқали тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланадиган бўлди.
2020 йил 29 июнь куни президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Агентлик коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланиб, Агентлик президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор бўлиши кўзда тутилган.
Шунингдек, мазкур Агентликка фармон билан қуйидаги бир қатор ҳуқуқлар берилганди:
- бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, давлат харидлари, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва давлат дастурлари бажарилиши билан боғлиқ материалларни талаб қилиш, олиш ва ўрганиш;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий суриштирувлар ўтказиш;
- ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш.
Хулоса қилиб айтганда, ўтган салкам икки йил ичида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг замонавий ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди, улар амалиётда қўллана бошланди. Муҳими, аҳолининг Президент ва Халқ қабулхоналари воситасида юз бераётган коррупциявий жиноятларни давлат ҳокимияти органларига тўғридан-тўғри етказиш имконияти яратилди. Коррупцияга барҳам бериш учун махсус давлат ҳокимияти органлари тузилмалари шаклланди, уларнинг халқ олдидаги масъуллиги оширилди. Қисқа давр ичида коорупциявий жиноятлар анча камайди. Мамлакатда коррупцияга қарши курашнинг фуқаролик жамиятига хос бўлган шакллари ва тариботлари шакллантирилди, бу соҳадаги муҳим вазифа сифатида аҳоли ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгиланди.



Download 48.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling