15-мавзу: глобал коррупция ижтимоий маданий инқироз сифатида режа


Download 48.78 Kb.
bet1/6
Sana28.02.2023
Hajmi48.78 Kb.
#1237912
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 мавзу


15-МАВЗУ: ГЛОБАЛ КОРРУПЦИЯ ИЖТИМОИЙ МАДАНИЙ ИНҚИРОЗ СИФАТИДА
РЕЖА:
1. Коррупция тушунчаси ва унинг ижтимоий илдизлари.
2. Коррупцияга қарши кураш борасида хорижий тажриба.
3. Коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари: миллий қонунчилик.


Таянч тушунчалар: демократия, тараққиётнинг ўзига хос йўли, давлат бошқаруви, таҳдид, коррупция, жиноятчилик,миллий қонунчилик, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, ҳуқуқий маданият.


1. Бугунги кунда инсониятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири – коррупция балосидир. Минг афсуски, коррупция деб аталмиш бало давлатчилик шаклларининг ҳар қандай кўринишида инсониятнинг маънавий ва моддий тараққиётига болта уриб келаётган ижтимоий иллат бўлиб, замонавий дунёда барча давлатлар учун жиддий ва долзарб муаммо ҳисобланади. БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Конвенциясининг кириш қисмида “Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради”, деб ёзиб қўйилган.
Маълумки “коррупция” тушунчаси лотин тилидаги “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “бузиш, сотиб олиш” маъносини беради ва унинг грамматик бир илдизли маъноси “коррозия” сўзи яъни “чириш” ёки “занглаш” деган мазмунни ҳам беради. Юридик энциклопедияда “коррупция — мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият” сифатида ифода этилган.
Тарих саҳифаларига бир назар ташласак, коррупциянинг тарихий илдизлари, эҳтимол, қадимда жамоа бошлиқлари ёки руҳонийларнинг марҳаматига эришиш учун совғалар бериш одатидан бошланган. Маълумки, қиммат совға одамни бошқа даъвогалар орасидан ажралиб туришига ва унинг талабини бажаришга ёрдам бериб келган.
Унинг Миср, Месопотамия, Ҳиндистон ва Хитойнинг давлат бошқарувида учрайдиган иллат бўлганлиги Шарқ цивилизациясининг барча марказлари қадимий ёзувларидан бизгча етиб келган. Хусусан, “Гераклеопол шоҳининг ўғли Мерикарга ёзиб қолдирган ўгитларида” (Миср, милоддан аввалги XXII аср) шундай дейилган: “Қонунлар бўйича иш тутишлари учун ўз зодагонларингни улуғла. Ўз уйида бой бўлган кишини сотиб олиб бўлмайди, чунки унга ҳеч нарса».
Ҳиндистон давлатини бошқариш санъати тўғрисидаги қадимий "Артҳашастра" (милоддан аввалги IV аср) рисоласида қиролнинг энг муҳим вазифаси давлат мулки ўғрилигига қарши кураш эканлиги таъкидланган. Рисолада давлат мулкини ўғирлашнинг 40 усули келтирилган бўлиб, айёр амалдорларнинг ҳийлаларидан кўра осмондаги қушларнинг йўлини тахмин қилиш осонроқ деган хулосага келган. "Сузаётган балиқ сув ичаётганлиги ёки йўқлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги каби, мансабдор шахсларнинг давлат мулкини ўғрилаётганлигини аниқлашнинг имкони йўқ". Ушбу иллат билан курашнинг бирдан бир воситаси - бу кузтиш, яъни пойлашдир. Агар давлат мулки ўҳриланганлиги исботланадиган бўлса, пойлаган шахс мусодара қилинган мол-мулкнинг бир қисмини олган.
Қадимги юнон файласуфи Аристотел шундай деган: “Ҳар қандай давлат тизимида - қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керакки, унда мансабдор шахсларни ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим”, деб ҳисоблайди. Француз мутафаккири Шарл Монтескье эса бу борада: “Асрлар тажрибасидан маълумки, ҳар қандай ҳокимият ваколатига эга бўлган шахс, уни суиистеъмол қилишга мойил бўлади ва у маълум бир мақсадга эришмагунча шу йўналишда юради”, деган фикрларни билдирган.
Қадимги даврларда қозиларнинг адолатсизлиги алоҳида ташвиш туғдирган, чунки уларнинг ҳукми мулкнинг ноқонуний равишда тақсимлашига ва низони адолатсиз ҳал қилинишига олиб келган. Етакчи динларда, коррупциянинг барча турлари, биринчи навбатда, судяларнинг порахўрлиги қораланган. Хусусан, Инжилда: «Совғаларни қабул қилманглар, чунки улар одамларнинг кўзини кўр қилиб, адолатли ҳукм чиқаришга ҳалақит беради», - дейилган. Қуръонда: "Бир-бирингизнинг мол-мулкингизни суиистеъмол қилманг ва бошқа одамларнинг мол-мулкини тортиб олиш учун судяларга пора берманг", деб айтилган.
Томас Гоббс ёзганидек, коррупция "ҳар хил васвасалардан келиб чиқадиган ва барча қонунлар ҳурматсизланишининг илдиздир". Давлат мураккаблашиши ва маъмурий аппаратнинг пайдо бўлиши билан амалдорлар фақат белгиланган маош билан кифояланмайдиган ва даромадларини яширин равишда кўпайтириш учун ўз мавқеидан фойдалана бошлаганлар.
Ғарбий Европа давлатларининг кейинги тарихида ҳам коррупциянинг турли кўринишлари ва коррупцион муносабатларнинг авж олиши нафақат тарихий манбаларда балки, ўша даврнинг илғор ёзувчи, файласуфларининг асарларида ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, Шекспирнинг “Венециялик савдогар”, “Қонга қон, жонга жон”, Дантенинг “Дўзах”, “Тозаловчи” каби асарларида ҳам ёритилган. Данте коррупционерларни дўзахни энг қоронғи ва энг чуқур жойига ташлаш керак деган фикрни билдириб ўтган.
Коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масалаларини Никколо Макиавелли ўрганиб, уни йўталга қиёслаб шундай деган эди, “Коррупцияни ҳам йўталга ўхшаб олдин аниқлаш қийин, аммо даволаш осон, лекин бу касални ўтказиб юборсангиз уни аниқлаш осон, аммо даволаш қийин”. Мана шу сўзлардаги ҳақиқатни бугунги кунда дунё бўйича кенг тарқалган коррупция кўринишларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин бўлади.
Таъкидлаш керакки, дастлаб коррупция кўпроқ ахлоқий масала эди. Жумладан, Жан-Клод Вейкнинг «Коррупция. 1600-1770 йилларда Флоренсияда этика ва ҳокимият" асарида "коррупция ҳақидаги дискурс давлат билан эмас, балки инсон табиати билан боғлиқ" лиги таъкидлаган.
Ҳозирги кунда коррупция бутун дунёдаги энг жиддий муаммолардан бири ҳисобланади. Хусусан Жаҳон банки институтининг Глобал дастурлар директори бўлган Даниэл Кауфманннинг сўзларига кўра, 2007 йилда пора миқдори бир триллион доллардан кўпроқни ташкил этган - бу дунё ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизидан кўпроғига тенг келади. БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, ҳозирда, жаҳон иқтисодиёти коррупция туфайли йилига 1,5-2,6 триллион долларгача зарар кўрмоқда.
Илм-фанда коррупциянинг турли хил назарий тушунчалари таклиф қилинган: коррупция - бу ижтимоий-ҳуқуқий иллат бўлиб, одатда ҳукумат амалдорлари, мансабдор шахслар, шунингдек, умуман, сиёсий арбобларнинг порахўрлиги ва виждонсизлигидир; ёки бу шахсий манфаатлар учун ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан бошқа нарса эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 3-январ куни “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида” ги қонунни имзолади (ЎРҚ-419). Ушбу қонунда коррупция тушунчасига қуйидаги таъриф берилган: “Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф рафишда тақдим этиш”.
Халқаро ҳуқуқнинг айрим манбаларида хусусан, Коррупция муаммолари бўйича Европа Кенгаши Гуруҳларининг 1- сессияси (1995 йил 22-24 февраль, Страсбург)да “Коррупция”га шундай таъриф берилган “Коррупция - пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган шунингдек, ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган хатти-ҳаракат”.
Коррупция – бу шахсий манфаат учун давлат ҳокимияти мансаб вазифасини суистеъмол қилиш (Бутунжаҳон банки ҳисоботи, 1997 й.) Бундан ташқари Биринчи Президентимиз томонидан ҳам мазкур турдаги жиноят учун шундай таъриф берилган: “Жиноятнинг ёпиқ ва энг қабиҳ тури бор. Бу – коррупция ва порахўрлик. Жиноятнинг бу тури бошқарув аппаратини издан чиқарибгина қолмай, бозор асосларини ҳам барбод этиши мумкин”. Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланишдир.
Умуман олганда, коррупцияни вужудга келтирувчи шарт-шароитларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- ўтиш давридаги қийинчилик;
- ижро этиш тизимининг ёмонлашуви;
- ҳуқуқий нигилизм;
- жамиятда инсонларнинг ҳуқуқий маданияти;
- иқтисодий аспектлар.
БМТ Ривожланиш Дастурининг (“UN Development Program”) назарий таҳлилига кўра коррупцияни вужудга келишида қуйидаги омиллар катта роль ўйнайди: ваколат ёки ҳокимиятга шахсий манфаат ва ўзбошимчалик, ҳисобдорсизлик ва ошкорасизлик.
Жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши давлатнинг конституциявий асосларини емиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Жамият аъзоларининг фуқаролик мавқеини йўққа чиқаради. Амалга оширилаётган ўзгаришларга салбий муносабат вужудга келиши учун шароит яратади.
Мазкур иллат мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига путур етказади, демократик институтларни заифлаштиради, ижтимоий тартибни бузади. Коррупциянинг олдини олишнинг асосий йўлларидан бири, шубҳасиз, аҳолининг, давлат ва жамоат ташкилоти вакилларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳисобланади.


2. Коррупция муаммоси сўнги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида халқаро ташкилотлар томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзу ҳисобланади. Ҳатто, айрим сиёсатчилар томонидан коррупцияга глобал инқирозни келтириб чиқарувчи омил сифатида ҳам таъриф берилади. Коррупциянинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганган тадқиқотчилар эса, ривожланган “биринчи дунё” мамлакатлари коррупция ёрдамида ўзларига маъқул келмаган ҳукуматларни ағдариб ташлаши, ўзларига хайрихоҳ режим ўрнатиши, амалдаги ҳокимиятга оппозицияни моддий таъминлаш имкониятига эга бўлади деган хулосани билдиришган.
Барча хорижий мамлакатлар амалиётида коррупциянинг олдини олишда самарали криминологик тадқиқотлардан фойдаланишга алоҳида эътибор берилади. Хусусан, Скандинавия давлатлари - Дания, Финляндия, Исландия, Норвегия ва Швеция адлия вазирлари томонидан 1962 йилда ташкил этилган Криминология бўйича Скандинавия кенгаши бу мамлакатларда жиноятчиликка қарши кураш сиёсатини шакллантиришда иштирок этишади. Кенгашнинг асосий мақсадлари – иштирокчи мамлакатларда криминология тадқиқотларни мувофиқлаштириш, жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳукуматларга тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу мамлакатлардаги жиноят-ҳуқуқий доктринада ахлоқий категориялар ва ижтимоий қадриятлар тизими алоҳида ўрин тутади. Криминология бўйича Скандинавия кенгаши 15 та аъзодан – ҳар бир давлатдан учтадан вакил, иккитаси таниқли криминолог ва битта адлия вазирлиги вакилидан иборат. Скандинавия мамлакатлари аҳолиси ҳуқуқий онгига ижтимоий тенглик ғояси, жамоатчилик ва юридик институтларга ишонч, шахс даражасида ҳар хил ҳодисаларга бағрикенг-лик, шунингдек, “жиноят”, “жиноятчи”, “жазо” ва “жавобгарлик” сингари ҳуқуқий категорияларга нисбатан намоён бўлувчи умумий адолат ҳисси хос ҳисобланади. Умуман Скандинавия мамлакатлари учун жиноятчиликнинг ижтимоий илдизлари асосий криминоген доминант деган қараш устунлик қилади. Скандинавия давлатлари тажрибаси шуни кўрсатадики коррупцияга қарши самарали курашни ташкил қилиш учун криминологик тадқиқотларни янада ривожлантириш, бунда ҳуқуқ йўналишидаги олий ўқув юртлари ва илмий муассасалар криминология соҳасидаги тад-қиқотларни мувофиқлаш­тириш мақсадга мувофиқдир.

Download 48.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling