15-мавзу. Инженер-геологик қидирув ишлари
Табиий қурилиш хом ашёларини қидириш услуби, босқичлари
Download 106.81 Kb.
|
15-mavzu
Табиий қурилиш хом ашёларини қидириш услуби, босқичлари
Табиий қурилиш хом ашёлари тарқалган майдонларда қидирув ишлари икки босқичда олиб борилади. Биринчи босқич ишлари дастлабки ва иккинчиси муфассал қидирув ишлари деб аталади. Буларнинг биринчиси инженерлик-геологик қидиришлар билан бир вақтда, иккинчиси эса иш чизмалари босқичида амалга оширилади. Қидирув ишлари уч босқичда олиб борилади: дастлабки ишлар, дала ишлари, ва камерал ишлар яъни, ҳисобот ёзиш. Дастлабки ишлар. Текшириш ишларини бошлашдан аввал шу майдонларда олдин бажарилган ишлар услуби, ҳажми ва олинган натижалар хамда архив материаллари билан танишиб чиқилади. Айниқса, шу раён учун тузилган геологик хариталар, кесмалар, бурғу қудуғи ва шурфларнинг тавсифи, шунингдек мавжуд қурилиш хом ашёлари конларининг таснифи билан танишиш ва уларни ўрганиш лозим. Йиғилган маълумотларга асосланиб, дала ишларининг тури, ҳажми белгиланади. Дала ишларини бажариш. Дала ишларига геологик съемка, бурғу қудуқ қазиш, тоғ-қазилма ишлари, дала тажриба ишлари, режим ишлари ва лаборатория ишлари киради. Бу ишларнинг ҳажми қидирув ишларининг масштабига, босқичига, майдон геологик шароитининг мураккаблигига боғлиқдир. Дала ишлари объект қурилиши мулжалланаётган жойларда мавжуд бўлган табиий қурилиш хом ашёлари тўғрисидаги маълумотларга асосланиб олиб борилади. Тоғли ёки қурилиш хом ашёларига бой бўлган жойларда текширув ишлари кичикроқ майдонларда бажарилиш мумкин ва аксинча, қурилиш хом ашёлари кам бўлса, каттароқ майдонларда текширув ишлари олиб борилади. Фойдали қазилманинг тарқалиш майдонини, номини, сифатини ва захирасини аниқлашда шу жойларда мавжуд бўлган каърерлардан, олдин қазилган шурфлар, табиий очилмалар ва чуқурликлардан кенг фойдаланилади. Камерал ишлар. Бу этапда архив материалларидан олинган маълумотлар, ҳамда дала ишларининг натижалари жамланиб, системалаштирилади, тахлил қилиниб керакли харита ва кесмалар тузилади ва ҳисобот ёзилади. Download 106.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling