15-мавзу иқтисодий ўсишнинг неоклассик моделлари 1-слайд


Аҳоли сони ўсишинингиқтисодий мувозанатга таъсири


Download 0.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana09.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1475909
1   2   3   4
Bog'liq
NzMlZp4o6vk7gqlpBQCDDVVEFH0qotNkU1rKt0dh

Аҳоли сони ўсишинингиқтисодий мувозанатга таъсири 


10-слайд 
1-cлайд.
Технологик тараққиётнинг барқарор мувозанатга таъсири 
Капитал жамғариш нормаси юқори бўлмаса капиталнинг сиқиб кетиши, аҳоли сонининг ўсиши 
туфайли капитал билан қуролланганлик даражаси ўзгармасдан қолиши ёки пасайиб кетиши 
мумкин. 
Р.Солунинг фикрига кўра , барқарор мувозанат шароитида капитал, меҳнат ва миллий даромад 
даражаси бир хил, аҳоли сони ўсишига тенг суръатда ўсиб боради. Аҳоли сонининг тез ўсиши 
иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари жадаллашишига таъсир этади, аммо барқарор мувозанат ҳолатида 
аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқариш камаяди. Ўз навбатида, жамғариш нормасининг 
оширилиши аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад миқдорини оширади ва капитал билан 
қуролланганлик коэффицентини кўтарилишига олиб келади, лекин барқарор ҳолатдаги ўсиш 
суръатига таъсир кўрсатмайди. Шу сабабли барқарор ҳолатдаги иқтисодий ўсишнинг ягона шарти 
техник тараққиётнинг ўсиш суръати ҳисобланади.


12-слайд 
13-слайд 
14-слайд 
Модел асосида жамғаришнинг ”олтин қоидаси” ётади. Э Фелпснинг “олтин 
қоидаси” моҳияти шундаки жамғаришнинг шундай оптимал нормаси 
мавжудки у истеъмолнинг максимал даражасида мувозанатли иқтисодий 
ўсишни таъминлайди.
Р.Солоу модели иқтисодий ўсишнинг уч манбаи- инвестициялар, ишчи кучи 
сони ва техник тараққиётнинг ўзаро алоқадорликларини очиб бериш имконини 
беради. Давлат иқтисодий ўсишга жамғариш нормаси ҳамда техник 
тараққиётнинг тезлигига таъсир этиш билан жадаллаштириши мумкин.
k'* нинг барқарор даражасида технологик тараққиёт мавжуд бўлган шароитда
капиталнинг (К) ва ишлаб чиқаришнинг (Y) умумий ҳажмлари (n + g) суръатда ўсади. 
Аммо аҳоли сонининг ўсиши эътиборга олинган ҳолатдан фарқли тарзда фонд билан 
қуролланганлик K / L ва меҳнат унумдорлиги (Y/L) g га тенг суръатда ўсадилар. Меҳнат 
унумдорлигининг ошиши эса аҳоли турмуш даражасини ўзлуксиз ўстиришга асос бўлиб 
хизмат қилади.
Шундай қилиб Солоу моделида технологик тараққиёт аҳоли турмуш дларажасининг 
ягона шарти деб қаралади, чунки фақат у мавжуд бўлгандагина аҳоли жон бошига 
маҳсулот ишлаб чиқариш барқарор кўпаяди.
k'- доимий самарадорликки эга бўлган меҳнат бирлигига тўғри келадиган капитал 
миқдори; 
k'=K / L×E ,бу ерда L×E-доимий самарадорлик даражаси Е га эга бўлган шартли меҳнат 
бирлиги. 
E- ходимларнинг соғлиги, маълумоти ва малакасига боғлиқ бўлган меҳнат бирлигининг 
самарадорлиги.
g- Е нинг доимий ўсиш суръати; 
Технолокик тараққиётнинг Солоу моделига киритилиши натижасида ишлаб чиқариш 
функцияси қуйидаги кўринишни олади: 
Y=F(K, L×E)


15--слайд 

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling