15-mavzu. Neft va gaz uyumlarining neft va gaz bera olishligini oshirish. Reja


Download 266.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana28.12.2022
Hajmi266.45 Kb.
#1011578
1   2   3
Bog'liq
15-ma\'ruza-2

2.Mahsulot beraolishlik. 
Қатламларнинг нефт, газ ва конденсат бера олишлик қобилиятини 
ошириш олимлар ва ишлаб чикариш корхоналари ходимларининг асосий 
вазифаларидан бири ҳисобланади. Ҳар хил конларнинг ишлаш жараёнини 
ўрганиш натижасида унумдорликни оширишнинг назарий ва амалий 
масалаларини ҳал этиши мумкин. Қатламнинг ҳар хил қисмида жойлашган 
маҳсулотни бир мъёрида олиш максадида нефтьь - сув туташ юзи чегарасини 
бир хил силжишини таъминлаш орқали яхши натижага эришиш мумкин. 
Қатламнинг нефтьь, газ ва конденсат бера олишлик қобилиятини оширишнинг 
қуйидаги турлари мавжуд: 
а)бирламчи усул конлар ишлатилишидаги қудуқлардан фаввора 
шароитида нефть олишнинг тугаш давригача мос келади
б) иккиламчи усуллар - қатламдаги қолдиқ нефтни олишга мўлжалланган. 
Иккиламчи усулни қуйидагича амалга ошириш мумкин. Қатламни флюид 
бериш қобилиятини ошириш мақсадида қатлам босимини сақлаб туриш учун 
қатламга совуқ ёки иссиқ сув, буғ, газ хайдалади. Шунингдек ҳар хил 
мицелляр эритмалар, СО
2
гази, полимерлар ва ишқорлар ҳам ишлатилади. 
Умумий ҳолда қатламга сув ҳайдаш турлари қуйидагича: 


- нефть - сув туташ юзи чегарасининг ташқи қисмига сув ҳайдаш (15.1.- а 
расм) 
Бу ҳолда қудуқлар нефть - сув ташки чегарасидан маълум бир масофада 
(200 - 300м-гача) жойлашган бўлиб, ҳайдаладиган сув чекка ёки қатлам ости 
сувларининг босимини оширади, ёки сақлаб туради; 
15.1-rasm. Qatlamga suv haydash turlari. 
haydovchi quduqlar; ishlatuvchi quduqlar 
- нефть - сув чегара ёнига сув ҳайдаш (15.1.- б расм ). 
Бу холда сув ҳайдаладиган қудуқлар бевосита нефтьь билан чегараси 
ёнида жойлаштирилади; 
- чегара ичига сув ҳайдаш (15.1.- в расм). Бунда нефтьь билан эгалланган 
майдон сув ҳайдаладиган қудуқлар орқали бир неча алохида қисмларга 
бўлинади; 
- нефть билан эгалланган майдонда сув ҳайдаладиган қудуқлар бир 
меъёрда жойлаштирилади (15.1.-г расм). Бу ҳолда қудуқлар тўрт, беш, етти ва 
тўққиз нуқтали схема усулида жойлашиши мумкин
- шунингдек, сув ҳайдаладиган қудуқлар майдон ўқи бўйича жойлашиши 
мумкин (15.1.-д расм). 
Умуман, сув ҳайдаладиган қудуқларни жойлаштиришнинг яна бошка 
бир неча усуллари бор. 


Қатлам босимини сақлаш ёки уни ошириш мақсадида ҳайдаладиган газ 
асосан газ дўпписига ҳайдалади. Бу ҳолда газ ҳайдаладиган қудуқлар асосан 
қатлам гумбазига жойлаштирилади. 
Қолдиқ нефтни олиш мақсадида қатламга ёки қудуқ остки қисмига 
иссиқлик орқали таъсир этиш усуллари қўлланилади. Буларга қатлам ичидаги 
силжувчи аланга ўчогини ҳосил килиш, иссиқлик чиқарувчи кислоталар 
орқали таъсир кўрсатиш, электр иситгичлар ёрдамида иситиш кабилар киради. 

Download 266.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling