Юқоридагилардан келиб чиқиб сифат тушунчасига бир нечта таъриф
берилиши мумкин:
Сифат - бу истеъмолчи эҳтиёжларини қондирилиши.
Сифат - бу юқори малакали ходимлар ва юқори технологик қурилмалар
ёрдамида эришиладиган унумдорлик.
Сифат - бу ишлаб чиқариш ва меҳнат самарадорлиги. Бу
ишланманинг тез
ва аниқ бажарилиши.
Сифат - бу фаолиятни оптималлаштирилиши. Бу ҳаракатлар дастурига риоя
қилиниши, қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши.
Сифат - бу ривожланишнинг узоқ муддатли жараёни.
Сифат - бу маблағ жойлаштирилиши. Узоқ муддатли режада ихтиёрий
ишни бошиданоқ тўғри бажарилиши кейинчалик номувофиқликларни
бартараф қилишдан арзон туради.
Самарали фаолият юритадиган сифат менеджменти тизими бир неча
даражадаги ҳужжатларни ўз ичига олади, сифат бошқаруви тизимида ҳужжат
бошқариш тартиби амал қилади:
- асосий ички ҳужжатлар: сифат сиёсати ва
сифат вазифаларини,
сифатли
қўлланма,
сифатли режалари, ҳужжатлаштирилган тартибларини, сифатли
ёзувларни, ташкилий ва маъмурий ҳужжатларни;
- қўшимча ички ҳужжатлар: иш йўриқномалари, технологик ва норматив
ҳужжатлар; ташқи манбалар ҳужжатлари: давлат ва ишлаб чиқариш
стандартлари, кўрсатмалар, ташқи тоифадаги меъёрий ва
технологик
ҳужжатлар