16-боб доирасида Казус №1 «Лутфий барака»
Download 17.58 Kb.
|
16-боб доирасида Казус №1 «Лутфий барака» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда-даъвогар) иқтисодий судга мурожаат қилиб, «NEW GARDENER» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда-жавобгар) кредитнинг муддати ўтган қисмидан 100.000.000 сўм, фоизидан 64.100.000 сўм жами 164.100.000 сўм ундириш ва ундурувни "KOSON INOVATSION G'OYALARI" фермер хўжалигининг томчилаб суғориш технологияси ҳамда бошқа мол мулкларига қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 30 апрелда кредит шартномаси имзоланган. Унга асосан 36 ой муддатга кредитдан фойдаланганлик учун 24 фоиз устама тўлаш шарти билан “Томчилаб суғориш технологияси сотиб олиш” мақсадида 100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиб берилган. Кредит ва унинг фоизларини ўз вақтида қайтарилиши таъминлаш мақсадида «Лутфий барака» фермер хўжалиги, жавобгар ва қўшимча жавобгар «ҚАШҚАДАРЁ ПАХТА ТЕКС” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Кафил деб юритилади) ўртасида 2020 йил 24 апрелда кафиллик шартномаси имзоланган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, кафил томонидан 150.000.000 сўм миқдорида кафиллик мажбурияти олинган. Бундан ташқари, «Лутфий барака» фермер хўжалиги ва жавобгар ўртасида 2020 йил 4 сентябрда гаров шартномаси имзоланган. Гаров шартномасининг 2-бандига кўра, жавобгар кредит ҳисобига сотиб олиган 2020 йил 10 июндаги №02-сонли справка счёт фактурага асосан ўзига тегишли бўлган “Томчилаб суғориш технологияси”ни гаровга қўйган. Банк шартнома мажбуриятларини бажариб, кредит ажратган, жавобгар эса шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, олинган кредит маблағларини шартноманинг графигига асосан қайтармаган. Натижада кредитнинг муддати ўтган қисмидан кредитнинг муддати ўтган қисмидан 100.000.000 сўм, фоизидан 64.100.000 сўм жами 164.100.000 сўм қарздорлик юзага келган. Шу боис, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қарши вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Агробанк” АТБ манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва кафил ҳисобидан кредитнинг муддати ўтган қисмидан 100.000.000 сўм, фоизидан 64.100.000 сўм жами 164.100.000 сўм ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли “Томчилаб суғориш технологияси”га ва бошқа мол-мулкларига қаратишни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 03 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан «NEW GARDENER» фермер хўжалиги ҳисобидан «Лутфий барака» фермер хўжалиги фойдасига кредитнинг муддати ўтган қисмидан 100.000.000 сўм, фоизидан 64.100.000 сўм жами 164.100.000 сўм ундириш ва ундурувни "KOSON INOVATSION G'OYALARI" фермер хўжалигининг томчилаб суғориш технологияси ҳамда бошқа мол мулкларига қаратиш ҳақидаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб «ҚАШҚАДАРЁ ПАХТА ТЕКС” маъсулияти чекланган жамияти Қашқадарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайатига апеллация шикояти киритган. Қашқадарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайатининг апелляция инстанцияси суди суд мажлисида қўшимча жавобгар «ҚАШҚАДАРЁ ПАХТА ТЕКС” маъсулияти чекланган жамияти даъвогардан 100.000.000 сўм, фоизидан 64.100.000 сўм жами 164.100.000 сўм қарздорлиги тўлиқ тан олганлиги, мазкур қарздорликни ўзаро келишиб 2023 йил 1 январга қадар тўлаш ҳамда даъвогар тўланган почта харажатларидан воз кечиши борасида томонлар ўзаро келишувга эришиб, бу ҳақида 2022 йил 14 июлда медиатив келишув тузилганлигини малум қилиб махкур медиатив келишувни тасдиқлаб, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 03 мартдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Қашқадарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайати мазкур иқтисодий иш бўйича Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 03 мартдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдириш ҳақида қарор қабул қилган. Download 17.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling