16-боб доирасида Казус №1 «Лутфий барака»
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!
Download 17.58 Kb.
|
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!
КАЗУС ЖАВОБИ Тарафлар ўртасида 2020 йил 15 ноябрда медиатив келишув тузилиб, жавобгар даъвогардан 150.000.000 сўм қарздорлиги тўлиқ тан олганлиги, мазкур қарздорликни ўзаро келишиб 2021 йил 1 январга қадар тўлаш ҳамда даъвогар тўланган давлат божи ҳамда почта харажатларидан воз кечиши борасида томонлар ўзаро келишувга эришган. Бироқ “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси қонунининг 12-моддасида асосан - “Медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Профессионал асосдаги медиатор фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс амалга ошириши мумкин. Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин. Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини амалга оширувчи шахс ҳам Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтиши мумкин. Қуйидагилар медиатор бўлиши мумкин эмас: давлат вазифаларини бажариш учун ваколат берилган ёки унга тенглаштирилган шахс, бундан нотариуслар мустасно” - деб белгиланган. Шу сабабли Когон туманлараро иқтисодий суди “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси қонунининг 12-моддасига асосланиб, тарафлар медиатив келишувни тузишлари учун мазкур қонунга асосан медиаторга қўйилган талабларни бажармаган яъни нопрофессионал медиатор сифатида Олот туманида хусусий амалиёт билан шуғилланувчи нотариус ёрдамчиси 1995 йил 14 декабрда туғилган А.Хожиев томонидан имзоланган вахоланки А.Хожиев хали 25 ёшга тўлмаганлиги сабабли Когон туманлараро иқтисодий суди мазкур медиатив келишувни тасдиқлаб иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрим чиқармасдан 2020 йил 23 ноябрда «NEW GARDENER» фермер хўжалиги ҳисобидан «Лутфий барака» фермер хўжалиги фойдасига 150.000.000 сўм ундириш ҳақида ҳал қилув қарорини қабул қилган. Download 17.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling