1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


Download 330.85 Kb.
bet1/8
Sana08.02.2023
Hajmi330.85 Kb.
#1178057
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
414 03.09.1999




[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]

[ТСЗ:

1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали ва аниқ фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2000 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотлари харажатларини маблағ билан таъминлашнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. У қуйидагиларни назарда тутади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет ва смета-штат интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини соддалаштириш ва бюджет маблағларидан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
I. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар);
II. Иш ҳақига қўшимчалар;
III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ);
IV. Бошқа харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ғазна ижросига ўтган бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ягона ғазна ҳисоб рақамидан, шунингдек юқорида кўрсатилган харажатлар гуруҳларининг ҳар бир моддаси бўйича ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 июлдаги 148-сонли қарори асосида олтинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 306-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 июлдаги 148-сонли қарори таҳрирда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 306-модда)

Download 330.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling