1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Download 330.85 Kb.
|
414 03.09.1999
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) ТАРТИБИ
- I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш., 1999 йил 3 сентябрь, 414-сон Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг. Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) ТАРТИБИ (илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 июлдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 306-модда) ТАРТИБИ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Мазкур Тартиб бюджет ташкилотларига татбиқ этилади. Мустақил равишда хўжалик ҳисоби фаолиятини юритувчи, махсус келишиб олинган тадбирлар учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар олувчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корхоналар ва ташкилотларга нисбатан мазкур Тартибни қўллаш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш)нинг мазкур тартиби қуйидагиларни назарда тутади: Олдинги таҳрирга қаранг. бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет ва смета-штат интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш; (2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) механизмини соддалаштириш ва ушбу маблағлардан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун имкониятлар яратиш; Олдинги таҳрирга қаранг. (2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) Давлат бюджетидан маблағ олувчиларнинг маблағларни сарфлашлари устидан дастлабки ва жорий назоратни таъминлаш; Олдинги таҳрирга қаранг. бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш)ни уларнинг фаолият ихтисослиги бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини кенгайтириш билан бирга қўшиб олиб бориш; (2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 июлдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 306-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) Download 330.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling