1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


II. ХАРАЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


Download 330.85 Kb.
bet4/8
Sana08.02.2023
Hajmi330.85 Kb.
#1178057
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
414 03.09.1999

II. ХАРАЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Бюджет ташкилотлари тасдиқланган смета ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёки унинг ҳудудий молия органларига молиявий йилнинг 10 мартидан кечикмай тақдим этадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Бюджет ташкилотларининг тасдиқланган сметалари ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш тегишли молия органлари томонидан молиявий йилнинг 1 апрелигача амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Харажатларнинг I ва II гуруҳларига киритилган бюджет ташкилотлари биринчи навбатда харажатларини молиялаштиради (тўлайди). Бунда II харажатларнинг гуруҳига тегишли маблағ ўтказмасдан I гуруҳ харажатларини амалга ошириш тақиқланади (иш ҳақи учун олинган аванслардан ташқари).
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона ғазна ҳисоб рақамида, шунингдек бюджет тизими бюджетларининг даражалари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағида биринчи ва иккинчи гуруҳлар бўйича тўланмаган харажатлар суммасидан ортиқ маблағлар мавжуд бўлганда ортиқча сумма миқдорида учинчи ва тўртинчи гуруҳлар бўйича харажат қилишга рухсат этилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштиришда (тўлашда) янги молия йилида бюджетдан ажратиладиган маблағлар бюджет ташкилотларининг ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра товар-моддий бойликларнинг нормативдан ортиқ қолдиғи суммасига камайтирилади.
Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган маблағлар Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси бўйича (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш жамғармаси бўйича) бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича — талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида) жамланади ва бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади (халқ таълими муассаса ва ташкилотларидан ташқари):
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
50 фоизи — тегишли бюджет даромадига;
50 фоизи — Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси бўйича (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш жамғармаси бўйича)бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича — талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида) қолади.
Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган бюджет ташкилотлари ихтиёрида қолдириладиган маблағлар улар томонидан фаолият соҳасига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ таълими муассаса ва ташкилотларининг мол-мулкини, жумладан асосий воситаларини сотишдан тушган маблағларнинг 100 фоизи Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади.
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент давлат юридик университети ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни сотишдан тушган маблағлар университет ва юридик техникумларнинг ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварақларида 100 фоиз қолади ва улар томонидан мустақил равишда тасарруф қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)

Download 330.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling