1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш манбаларини


Download 330.85 Kb.
bet2/8
Sana08.02.2023
Hajmi330.85 Kb.
#1178057
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
414 03.09.1999

3. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш манбаларини:
фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан;
бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига ҳомийлик (беғараз) ёрдами берилишидан қўшимча даромадлар олиш ҳисобига кенгайтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган манбалардан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари 2000 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, бўшаб қолган маблағлар моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, уларнинг ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ тиббиёт муассасаларига берилган солиқ имтиёзлари натижасида бўшаб қоладиган маблағлар тиббиёт муассасасини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш билан бир қаторда, тиббиёт мақсадидаги эҳтиёт қисмлар, сарфлаш материаллари ва бошқа буюмларни сотиб олишга йўналтирилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Бюджет ташкилотларига Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ҳуқуқи берилсин, жамғарма:
ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно;
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми;
белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;
ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотлари томонидан ходимларнинг меҳнат интизомини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасининг биринчи қисми 2-бандига мувофиқ қўлланилган жарималар бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаи бўлиб ҳисобланмайди ҳамда жарималар суммаси тегишли бюджет даромадига ўтказилади. Бу иш ҳақи харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бюджетдан маблағ олувчиларга ҳам татбиқ этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 79-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 09/19/79/2560-сон)
6. Белгилансинки, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;
ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган бошқа мақсадларга.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2019 й., 09/19/1030/4191-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
тижорат банкларида жорий ҳисобварақлар очган ҳолда юридик шахс мақоми бериладиган бюджет ташкилотлари рўйхатини 1999 йил 1 октябргача белгиласин;
бюджет ташкилотлари фаолияти турини ҳисобга олган ҳолда бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативларини 1999 йил 1 ноябргача ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ижтимоий соҳа ташкилотлари бўйича 2000 йил учун бюджетдан молиялашнинг Вақтинчалик меъёрлари» (рўйхат № 850, 10.12.1999 й.)
бюджет ташкилотларини 2000 йил 1 январдан бошлаб маблағ билан таъминлашнинг янги шартларига ўтказишга тайёрлаш бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда — Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш тартибини, Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда — Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган давлат мол-мулкини бошқа корхоналар ва ташкилотларга ижарага бериш тартибни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет ва смета-штат интизомига риоя қилиниши устидан қаттиқ назоратни таъминласин, бунда:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
бюджет маблағларидан, шу жумладан Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан ноўрин фойдаланилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг харажатлар гуруҳлари ва моддалари бўйича тасдиқланган лимитлардан ошиб кетиши;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 июлдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 306-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
смета-штат интизоми бузилиши;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
харажатларни маблағ билан таъминлашнинг белгиланган навбатига, уларни тўлаш муддатлари ва тўлиқлигига риоя қилмаслик ҳолларининг олдини олсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молия органлари, ғазначилик бўлинмалари ва бюджет ташкилотлари раҳбарлари бюджет ва смета-штат интизомига риоя қилиниши учун бюджет, меҳнат, маъмурий ва жиноят қонунчилигида назарда тутилган тартибда шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсин. Бунда бюджет ташкилотларининг қўшимча даромадлар олиш бўйича фаолияти бюджет маблағлари ҳисобига бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва сифатига зарар етказмаслиги керак.
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда киритсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.

Download 330.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling