Қўшработ тумани хтбга қарашли 40 – умумий ўрта таълим мактабида Вояга етмаганларнинг таълим-тарбия олишларида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш мавзусида


Download 38.55 Kb.
Sana08.11.2023
Hajmi38.55 Kb.
#1757608
Bog'liq
40 мактаб ота оналар йиғилиш баёни дос


Қўшработ тумани ХТБга қарашли 40 – умумий ўрта таълим мактабида Вояга етмаганларнинг таълим-тарбия олишларида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш мавзусида
ўтказилган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
25-февраль 2021 йил Пангат МФЙ
Йиғилиш раиси: Ж.Синдоров
Котиба: С.Мухаммадиева
Қатнашдилар: 120 нафар ота - оналар ва педагог ходимлар, МФЙ раиси – Т.Шарипов, профилактика инспектори Ж.Хайруллаев, ММИБДЎ- С.Маннонов, мактаб рухшуноси С.Бахриддинов, ёшлар етакчиси Ш.Қўшатов.
Кўриладиган масала
1. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 139-сонли қарорининг мазмун-моҳияти
2.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28-майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиланган “Умумий оʻрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари” тўғрисида.
3.Ўқувчи ёшлар ўртасида диний-экстремизм ва ақидапарастлик каби иллатларни тарқалишини олдини олиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.
4.Бола тарбиясида ота-онанинг ўрни. Ўқувчи ёшлар томонидан содир этилаётган турли хил салбий холатлар тўғрисидаги видиорўлик намойиши.

1.Йигилишни мактаб директори Ж.Синдоров очиб, бугунги йигилишни мазмун мохияти хакида тушунча берди. У ўз сўзида ота оналарни фарзанд тарбиясида педагогик масалахатлар берди. Усўзи давомида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 139-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтди. 1-масала юзасидан мактабнинг ММИБДЎ С.Маннолнов сўзга чиқиб Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 139-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида гапириб ўтди.


2.Йиғилишдаги 2-масала юзасидан ММИБДЎ С.Маннолнов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28-майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиланган “Умумий оʻрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари” тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.
3. Йиғилишдаги 3-масала юзасидан Махалла профилатика инспектори Ж.Хайруллаев ота – оналар билан савол жавоб утказди. У ўз сўзида илм олишни куп кирраларини хадисалар мисолида тушунтириб утди ва шундан сунг «Устозга хурмат» мавзусини тушунтириб утди. Одоб-ахлоқ коидалари хакида гапириб утди. Ўзбекистонда яратилаётган имкониятлар, ёшларга эътибор хакида мисоллар асосида айтиб ўтди. Шу билан бирга ўқувчилар давоматини яхшилашда ота – оналар жавобгарлигини ошириш маъсулияти ҳақида ўз таклифларини билдирди. Ота - оналардан Ж.Рўзиев, Ф.Кўчимов, Т.Қўшбоқовлар сўзга чиқиб ҳақиқатдан ҳам ота – оналар фарзанд тарбиясига одилона ёндашиш зарурлигини айтиб ўтишди.
Йиғилиш сўнгида бола тарбиясида ота-онанинг ўрни. Ўқувчи ёшлар томонидан содир этилаётган турли хил салбий холатлар тўғрисидаги видиорўлик намойиши бўлиб ўтди. Тўртинчи масала юзасидан мактаб директори Ж.Синдоров, мактаб ёшлар етакчиси Ш.қўшатовлар сўзга чиқиб ушбу салбий видиорўлик ҳақида ўз фикр-мулохазаларини билдириб ўтдилар.

Йигилиш карор килади:

  1. Юқорида ўқиб эшиттирилган маърузалардаги масалалар рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин;

  2. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 139-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ўрганилиб назорати мактаб директори Ж.синдоров, мактаб ММИБДЎ. С.Маннонов, ёшлар етакчиси Ш.Қўшатов ва барча синф рахбарлари зиммасига юклатилсин.

  3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28-майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиланган “Умумий оʻрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари” тўғрисида буйруғи ижросини назорат қилиш мактаб рахбарияти ва барча ўқитувчи ходимлар зиммасига юклатилсин.

  4. Бола тарбиясида ота-онанинг ўрни. Ўқувчи ёшлар томонидан содир этилаётган турли хил салбий холатлар тўғрисидаги видиорўлик намойиши тахлили ва бундай салбий холатларнинг олдини олиш ва чора тадбирини ишлаб чиқишни Мактаб ММИБДЎ. С.Маннонов, ёшлар етакчиси Ш.Қўшатов ва ота-оналар қўмитаси зиммасига юклатилсин.


Мактаб директори: Ж.Синдоров.
Котиба: С.Мухаммадиева.
Download 38.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling