16-маъруза. Электростатика. Режа
Куч чизиғи ёки майдон кучланганлигининг вектор чизиғи
Download 0.79 Mb.
|
16. Электростатика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Куч чизиғи ёки майдон кучланганлигининг вектор чизиғи деб, электр майдонда ўтказилган шундай чизиққа айтилади.
4-чизма Бу чизиқнинг исталган нуқтасига ўтказилган уринманинг йўналиши майдон кучланганлик вектор йўналиши билан мос тушади. (4-чизма). Куч чизиқларини шундай зичлик билан чизилади-ки, 1м2 юзани кесиб ўтаётган куч чизиқлари сони сон жиҳатдан шу юзадаги электр майдон кучланганлигига тенг бўлиши керак. Мисол учун, 4- чизмада. ва (8) S юзани кесиб ўтаётган майдон куч чизиқларининг сони, шу юзадан ўтаётган майдон кучланганлиги оқими Ф деб аталади. Агар S юза куч чизиқларига перпендикуляр бўлса ва унинг ҳар бир нуқтасида E бир хил бўлса, у ҳолда Ф=ES деб олинади, бунда ES деб ҳисобланади. Майдон кучланганлик оқимини ўлчов бирлиги - 1 В∙м. dS юза орқали электр майдон кучланганлик векторининг оқими доимий катталик: (9) (10) Электростатик майдон бир жинсли дейилади, агар унинг ҳар бир нуқтасидаги кучланганлик, катталик ва йўналиш жиҳатдан бирдай бўлса. Бир жинсли электростатик майдон, бир-биридан тенг масофаларда жойлашган параллел чизиқлар билан тасвирланади. Бир жинсли майдонда: Ихтиёрий майдонда эса Ҳар қандай электр майдон энергия билан характерланади: (11) бу ерда dV – элементар ҳажм, 0- электр доимийси ёки ваккумнинг абсолют диэлектрик сингдирувчанлиги, - берилган модданинг диэлектрик сингдирувчанлиги. 5-чизма Нуқтавий заряд куч чизиқлари мусбат зарядда ёки чексизликда бошланиб, манфий зарядда ёки чексизликда тугайди (5-чизма). Куч чизиқлари ҳеч қаерда кесишмайди. Назорат саволлари 1.Электланган жисмлар деб қандай жисмларга айтилади? 2.Электрланиш деб нимага айтилади? 3.Зарядларни қандай турини биласиз? 4.Биринчи ва иккинчи тур жисмларга нима киради? 5. Электр заряди қандай физик катталик? 6. Кулон тажрибасини изоҳланг ва ифодасини ёзиб беринг? 7.Электрон деганда нимани тушунасиз? 8.Электр майдонни таърифлаб беринг. 8.Электр майдоннинг миқдорий характеристикаси қандай? 9.Куч чизиғи ёки майдон кучланганлигининг вектор чизиғи деб нимага айтилади? 10. Куч чизиқлари оқими деб нимага айтилади? 11.Электр майдон кучланганлигини таърифлаб беринг. 12.Электр майдоннинг суперпозиция принципини тушунтириб беринг. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling