16-маъруза. Силжитувчи ҳаракатлар. Режа
Югуриб келиб узунликка сакраш
Download 213.5 Kb.
|
№-8 МАЪРУЗА
Югуриб келиб узунликка сакраш (2 - расм). Спорчини инсон жисмоний икониятлари билан аниқланадиган максимал узоқликка сакрашини назарий баҳолашга уриниб кўрайлик. Спортчи ўз горизонтал Vоx тезлигига югуриб келишда эришади. Уни спринтернинг максимал тезлигига тенг деб олайлик: V оx = 10,5 м/с. Спортчи вертикал тезлигини Voу депсинишда олади. Уни инсон ўз масса марказини жойида туриб вертикал сакрашда тахминан 0,6 м. баландликкача кўтара олишидан келиб чиққан ҳолда баҳолайлик. формуладан қуйидагини = 3,43 м/с аниқлаймиз. 2 - расм. Югуриб келиб узунликка сакраш Сакровчи вертикал ҳолатда депсинади, «ўтирган» ҳолатда қўнади. Шунинг билан бирга масса маркази тахминан 0,6 м. га пастга тушади (депсиниш пайтида масса маркази тахминан 1 метр баландликда бўлади, қўнишда эса тахминан 0,4 метр баландликда бўлади). Демак, қўниш нуқтаси координатаси у ≈ 0,6 м. Бу координата қуйидаги формула ёрдамида y = V 0у · t - аниқланади. Сон қийматларни қўйиб, қуйидаги: 4,9t2– 3,43·t – 0,6 = 0 квадрат тенгламага эга бўламиз. Уни ечиб, учиш вақтини топамиз t = 0,845 с. Сакрашда учиш узоқлигини қуйидаги формуладан аниқлаймиз s = V x · t = 8,87 м. Табиатда жисм ҳаракати, кўпчилик ҳолларда, эгри чизиқлар бўйлаб содир бўлади. Деярли ҳар қандай эгри чизиқли ҳаракатни айлана ёйлари бўйлаб ҳаракатлар кетма-кетлиги сифатида тасаввур қилиш мумкин. Умумий ҳолда, айлана бўйлаб ҳаракатда жисм тезлиги ҳам катталиги бўйича, ҳам йўналиши бўйича ўзгаради. Бошланғич учиб чиқиш тезлиги спорт маҳорати ортиб борган сайин қонуний ўзгарадиган асосий характеристика ҳисобланади. Ҳавони қаршилиги мавжуд бўлмаган ҳолда снарядни учиш узоқлиги учиб чиқиш тезлиги квадратига пропорционал бўлади. Учиб чиқиш тезлигини, айтайлик, 1,5 марта ортиши снаряднинг учиш масофасини 1,52 масофага, яъни 2,25 марта узайтириши керак. Масалан, ядрони 10 м/с тезлик билан учиб чиқиши ядрони ўртача ҳисобда 12 метр масофага улоқтириш натижасига, 15 м/с тезлик эса — тахминан 25 м улоқтириш натижасига мос келади. Халқаро тоифадаги спортчилар учун снарядни максимал учиб чиқиш тезлиги: ракетка билан зарба беришда (теннисда копток узатиш) ва клюшка билан зарба беришда (хоккей) - 50 м/с дан юқори, қўл билан (волейболда ҳужумчи зарбаси) ва оёқ билан (футбол) зарба беришда, найзани улоқтиришда — тахминан 35 м/с га тенг. Ҳавони қаршилиги сабабли тезликь снарядни учиши охиридаги тезлиги бошланғич учиб чиқиш тезлигидан кичик бўлади. Download 213.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling