16-маъруза. Силжитувчи ҳаракатлар. Режа


Download 213.5 Kb.
bet1/6
Sana11.06.2020
Hajmi213.5 Kb.
#117437
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
№-8 МАЪРУЗА


16-маъруза. СИЛЖИТУВЧИ ҲАРАКАТЛАР.

РЕЖА:

1. Асосий тушунчалар ва талаблар.

2. Спорт снарядларини учиши

3. Силжитувчи ҳаракатларда таъсир кучи

4. Силжитувчи ҳаракатларда тезлик

5. Силжитувчи ҳаракатларда аниқлик


Асосий тушунчалар ва талаблар

Биомеханикада силжитувчи ҳаракатлар деб вазифаси бирон-бир жисмни (снарядни, коптокни, рақибни, шерикни) силжитиш бўлган ҳаракатларга айтилади. Силжитувчи ҳаракатлар жуда ҳам турли - тумандир. Спортда бунга мисоллар сифатида улоқтиришлар, коптокка зарба беришлар, акробатикада шерикни улоқтиришлар ва шу сингариларни келтириш мумкин. Спортдаги силжитувчи ҳаракатларга, одатда, қуйидаги максимал катталикларга эришиш талаби қўйилади:

а) таъсир кучи (штангани кўтаришда),

б) силжиётган жисмнинг тезлиги (улоқтиришларда),

в) аниқлик (баскетболда жарима тўпи ташлашлари).

Бу талаблар (масалан, тезлик ва аниқлик) биргаликда намоён бўлиш ҳоллари тез-тез учраб туради. Силжитувчи ҳаракатлар орасида қуйидагилар бир-биридан ажратилади:

а) силжувчи жисмларни тезлаштириш билан (масалан, найзани улоқтириш),

б) зарбали ўзаро таъсир билан (масалан, теннис ёки футболдаги зарбалар).

Спортдаги кўпчилик силжитувчи ҳаракатлар бирон-бир снарядга (коптокка, улоқтириш учун снарядга) учиш тезлиги бериш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, биз бу ерда, энг аввало, спорт снарядларини учишининг механик асосларини қараб чиқамиз.


2. Спорт снарядларини учиши

Снарядни учиш траекторияси (хусусий ҳолда, учиш масофаси) қуйидагилар орқали аниқланади:

а) учишнинг бошланғич тезлики,

б) учиш бурчаги,

в) снарядни учириш жойи (баландлиги) ,

г) снарядни айланиши



д) ҳавони қаршилиги; бу, ўз навбатида, снаряднинг аэродинамик хусусиятларига, шамолнинг кучи ва йўналишига, ҳавонинг зичлигига боғлиқ (атмосфера босими паст бўлган тоғларда ҳаво зичлиги кам бўлади ва спорт снаряди учишнинг худди шундай бошланғич шароитларида узоқроқ масофага учиб бориши мумкин).

Горизонтга (ОХ ўқига) нисбатан бурчак остида отилган жисмнинг бошланғич тезлиги V0 бўлсин (1-расм).



1-расм. Горизонтга (ОХ ўқига) нисбатан бурчак остида отилган жисм ҳаракати.
Жисмнинг бундай ҳаракати бошланғич тезлик вектори орқали ўтадиган вертикал текисликда содир бўлади. Координата бошини бошланғич нуқтага жойлаштирамиз, координата ўқларини эса горизонтал (ОХ) ва вертикал юқорига (ОУ) йўналтирамиз. Ихтиёрий учиш нуқтасида тезланиш эркин тушиш тезланиши g га тенг бўлади.

ОX ўқига g векторнинг проекцияси нулга тенг. Шунинг учун ОХ ўқи бўйлаб ҳаракат
Download 213.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling